Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
(last modified Thu, 04 Feb 2021 11:14:44 GMT )
феврал 04, 2021 16:14 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
    Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича ҳозиргача мамлакатда коронавирусга чалинганлардан 1 миллион 235 мингдан ортиғи тузалган.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо  Содот Лорий бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 7 минг 40 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 590 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1  миллион  445 минг 326 нафарга етганини таъкидлаш зимнида, коронавирусдан сӯнгги 24 соат ичида 67 киши вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонларининг сони 58  минг 256  кишига етди, -деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 1 миллион 235  минг 581 киши шифо топиб,  шифохоналардан  жавоб берилган.

Бошқа хабарга кўра, Россиядаги Эрон элчиси Козим Жалолий  бугун Россияда ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши " Спутник V" номли вакцинанинг биринчи партияси юкланиб Эронга экспортт этилганини хабар қилди.

Дунёда эса  коронавирусни юқтирганлар сони 105  миллион нафардан  ошганким, шулардан 2 миллион 280 мингдан ортиқ киши вафот этган.

Ёрлиқ