Хатибзода: халқлар ҳуқуқини бузадиган мамлакатлар инсон ҳуқуқлари вазъияти бўйича иддао қила олмайди
(last modified Wed, 24 Mar 2021 06:35:07 GMT )
март 24, 2021 11:35 Asia/Tashkent
  • Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби  Саъид Хатибзода
    Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Саъид Хатибзода

Эрон ташқи ишлар вазирлигининг наттоғи БМТ қошидаги инсон ҳуқуқи кенгашининг Эронга қарши резолюциясига аксиламал кўрсатиб, халқларнинг ҳуқуқини поймол этувчи мамлакатлар инсон ҳуқуқларининг вазъияти ҳақида иддао қилиши мумкин эмас,-деб таъкидлади.

Ирна ахборот агентлигининг хабарига кўра, Эрон ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби  Саъид Хатибзода, бугун чоршанба куни БМТ инсон ҳуқуқлари кенгашининг 46 йиғилишида Эронга қарши айрим мамлакатларнинг чиқарган резолюциясига аксиламал кўрсатиб, бу резолюция турли хил халқаро консенсус ва қабул қилиб бўлмайдиган заиф овоз беришнинг самарасидир,-деб таъкидлади. 

Хабитзода бу резолюцияда БМТ махсус маърўзачисининг кун тартиби келтирилган бўлиб, унинг ҳисоботларида дори-дармон ва тиббий асбоб-ускуналарга эга бўлиш имкони бўлмагани сабабли ўнлаб бегуноҳ болалар ва юзлаб бегуноҳ беморларнинг ўлими ҳамда минглаб эронлик фуқароларнинг "яшаш ҳуқуқи" ва "дори-дармонга эга бўлиш ҳуқуқи" поймол этилгани аҳамиятли эмас,-деб қўшимча қилди. 

Хатибзода бу резолюциянинг ҳомийлари биринчи навбатда АҚШ ҳукуматининг иқтисодий терроризми, бир томонлама ва золимона санкцияларининг кучайиши ҳамда Эрон халқининг коронавирус тарқалиши даврида тиббий асбоб-ускуналар ва воситалар каби зарур нарсаларга бўлган эҳтиёжларига зарар келтирган сайъ-ҳаракатини қоралашлари керак,-деб изоҳ берди.

Эрон халқаро, минтақа ва миллий миқёсда инсон ҳуқуқларини юксалтириш ва уни ривожлантириш йўлида  фаол қадам қуймоқда ва амалда ҳам инсон ҳуқуқларига риоят қилмоқда,-деб эслатиб ўтди Эрон ташқи ишлар вазирлигининг наттоғи Саъид Хатибзода.

Ёрлиқ