Эроннинг 4 та коронавирус ваксинасини синовдан ўтказиш муваффақияти
(last modified Thu, 25 Mar 2021 09:05:50 GMT )
март 25, 2021 14:05 Asia/Tashkent
  • Эроннинг 4 та коронавирус ваксинасини синовдан ўтказиш муваффақияти

Эронинг шифокорлари ва мутахассислари Эроннинг 4 та коронавирусга қарши ваксинасини соновдан ўтказиш жараёни мувафаққиятли ўтаётгани ҳақида хабар беришди.

Теҳрон тиббиёт фанлар университети клиник синов маркази директори Ҳомид Ҳусейний "Ков Эрон баракат " ваксинасининг иккинчи босқичи бўйича одамнинг сўнгги синов ҳолати тўғрисида Меҳр ахборот агентлигига берган интервюсида "кўнгиллилар ҳозирда яхши вазъиятда ва бирон-бир муаммога дуч келганлари йўқ,-деб айтди. 

Розий шприц ишлаб чиқариш ва ваксина бўйича тадқиқот институти технология ва тадқиқотлар бўйича директор ўринбосари Муҳаммад Ҳусейн Фаллоҳ Меҳрободий "Кув Порс" ваксинасининг инсон томонидан ўтказилган сўнгги синови тўғрисида ҳам шундай деди: "Ҳозиргача 50 дан ортиқ кўнгиллилар бу ваксина билан эмландилар ва ножўя тасир жиҳатидан муаммолар йўқ эди."

Меҳрободий фарвардин (март-апрел) ойининг охиригача 133 нафарни ушбу ваксина билан эмлашни режалаштирганмиз,-деб қўшимча қилди. 

Фахро ваксинаси лойиҳасининг директори Аҳмад Каримий ҳам қисқа вақт ичида ҳужайраларни етиштириш босқичлари, эмлаш, ажратиш, тозалаш, инактивизация ва шакллантириш каби жараёнлар амалга оширилди сўнгра ҳайвонларда синов ўтказиш ва турли хил сифат назорати синовлари ўтказилди-деб таъкидлади. 

Эроннинг Пастер институти раҳбари шунингдек, коронавирусга қарши Куба-Эрон қўшма ваксинасининг сўнги ҳолати ҳақида шундай деди: "апрел ойининг иккинчи яримида Пастер ваксинасининг учинчи босқичи, яъни якуний босқичи 7 вилоятнинг 25000 кўнгиллиларига эмлаш ижро этилади" 

Эроннинг коронавирусга қарши 4 ваксинаси ҳозирги кунда клиник соновлари ўтказилмоқда ва охирги маълумотларга кўра, 1400 йил фарвардин (2021 йил март ойида) янги босқичга киради. 

Ёрлиқ