Зариф Қирғизистонга сафар қилди
(last modified Tue, 06 Apr 2021 08:43:04 GMT )
апрел 06, 2021 13:43 Asia/Tashkent
  • Зариф Қирғизистонга сафар қилди

Эрон Ислом Жумҳурияти Ташқи ишлар вазири минтақавий сафари доирасида Қирғизистон пойтахти Бишкекка келди.

ОАВ хабарига кӯра  Бишкек сафарида  Эрон Ислом Жумҳурияти Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зарифга   вазир ёрдамчиси ва Евроосиё депортаменти бош директори Алиризо Ҳақиқиён,  Ташқи ишлар вазирлиги идорасининг бошлиғи Меҳди Ҳамзайи, вазирлик матбуот котибининг ӯринбосари Абдуллоҳ Некуном ва ушбу вазирлик масъули Муҳсин Мурсалилар ҳамроҳлик қилмоқда.

Меҳмонларни Қирғизистон Ташқи ишлар вазирининг ӯринбосари Сагин Абраев, Қирғизистоннинг Эрондаги элчиси Авадбек Абдулраззақов ва вазирлик масъули Рустам Кушановлар кутиб олишди.

Ташриф давомида Зариф аввал Ташқи ишлар вазири Руслан Казахбаев билан, сўнг Қирғизистон президентининг Аларчадаги қароргоҳида Қирғизистон президенти Садир Жабборов билан учрашиши ва кейин матбуот анжуманида иштирок этиши режалаштирилган.

Хабарда айтилишича, ташриф якунида Эрон Ташқи ишлар вазири Бишкекдан Нурсултонга жўнаб кетади.

Ёрлиқ