Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
(last modified Mon, 07 Jun 2021 10:45:30 GMT )
июн 07, 2021 15:45 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
    Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 128 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 81 минг нафар 183 кишидан ошди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида келтиришича, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 4 минг 907 нафар янги касалланганлар аниқланди. Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 2 миллион 971 минг 270 кишига етди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили ҳозиргача 2 миллион 565 мингу  972 нафар беморлар соғайиб шифохоналардан жавоб берилди,-деб айтди.