Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
Эрон ССВ хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 179 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 81 минг нафар 362 кишидан ошди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида келтиришича, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 8 минг 846 нафар янги касалланганлар аниқланди. Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 2 миллион 980 минг 116 кишига етди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили ҳозиргача 2 миллион 578 мингу 263 нафар беморлар соғайиб шифохоналардан жавоб берилди,-деб айтди.
Бугунгача Эронда ковид касаллиги бӯйича 20 миллион 938 минг 338 кишида ташхислаш текширувлари ӯтказилган.
Хабарда таъкидланишича, бугунгача 4 миллион 252 минг 778 нафар ваксинанинг биринчи дозаси, 682 минг 483 киши эса иккинчи дозаси билан эмланиб, Эронда эмланганларнинг умумий сони 4 миллион,935 минг 261 дозани ташкил қилади.