Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
июн 16, 2021 15:41 Asia/Tashkent
Эрон ССВ хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 129 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 82 минг нафар 480 кишидан ошди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида келтиришича, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 10 минг 487 нафар янги касалланганлар аниқланди. Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 3 миллион 60 минг 135 кишига етди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили ҳозиргача 2 миллион 696 мингу 434 нафар беморлар соғайиб шифохоналардан жавоб берилди,-деб айтди.