Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
Эрон ССВ хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 139 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 82 минг нафар 619 кишидан ошди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида келтиришича, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 10 минг 291 нафар янги касалланганлар аниқланди. Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 3 миллион 70 минг 426кишига етди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили ҳозиргача 2 миллион708 мингу 743 нафар беморлар соғайиб шифохоналардан жавоб берилди,-деб айтди.
Бугунгача Эронда ковид касаллиги бӯйича 22 миллион 69 минг 844 кишида ташхислаш текширувлари ӯтказилган.
Хабарда таъкидланишича, бугунгача 4 миллион 366 минг 148 нафар ваксинанинг биринчи дозаси, 886 минг 107 киши эса иккинчи дозаси билан эмланиб, Эронда эмланганларнинг умумий сони 5 миллион,252 минг 255 дозани ташкил қилади.