Хатибзода: Европаликлар америкаликларнинг ҳаракацизлиги ва масъулияцизлигини енгишлари керак
“Эрон Ислом Жумҳурияти амалда америкаликларнинг ҳатти-ҳаракати ўзгаришини кутмоқда”, деди Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Европаликлар америкаликларнинг ҳаракацизлиги ва масъулияцизлигини енгишлари кераклигини таъкидлаб.
ИРИБ ахборот агентлигига кўра; Эрон Ислом Жумҳурияти Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Саид Хатибзода душанба куни эрталаб ўзининг ҳафталик матбуот анжуманида эртага (сешанба) Вена музокараларининг саккизинчи раунди қайта тикланиши ҳақида шундай деди:Эрон делегациялар, жумладан, Қўшма Штатлар ядровий келишув олдидаги мажбуриятларини бажариши ва санкцияларни бекор қилиш бўйича аниқ кўрсатмалар билан қайтишини кутмоқда.
Эрон ташқи ишлар вазирлиги сўзловчиси АҚШ расмийларининг Американинг кейинги маъмуриятининг ядровий келишув олдидаги мажбуриятини кафолатлай олмасликлари ҳақидаги сўзларига жавобан, шундай деди:
Эрон ва П5+1 (Германия, Франсия, Британия, Россия ва Хитой) ҳамда Европа Иттифоқи вакили АҚШ ҳукумати келажак учун тўғри кафолатлар бериши кераклигини таъкидламоқда.
Хатибзода таъкидлади:АҚШ расмийлари бузғунчи ва нотўғри қарорлар, жумладан, ядровий келишувдан ноқонуний равишда чиққани учун Эрон халқи чўнтагидан олиб тўловларни тўлай олмаслигини билишлари керак, улар Эрон халқининг ишончини қозониб, ўзлари тутган йўлдан қайтишлари керак.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Исроил Бош вазирининг Венада келишувга эришиш ҳақидаги сўзларига муносабат билдирар экан, сионистлар минтақанинг ҳамма жойида қотиллик ва қон тўкилишига асос бўлаётганини таъкидлади:Минтақадаги дўстларимиз бу сохта режимнинг фитналаридан хабардор.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Эрон-Саудия музокаралари ҳақида эслатди: Эрон Бағдоддаги аввалги учрашувлар доирасида музокараларга доим тайёр.