Эрон келгуси 15 йил ичида ядровий соҳасида 50 миллиард доллар сармоя киритади
(last modified Wed, 06 Apr 2022 14:29:48 GMT )
апрел 06, 2022 19:29 Asia/Tashkent
  • Эрон келгуси 15 йил ичида ядровий соҳасида 50 миллиард доллар сармоя киритади

Эрон Атом энергияси ташкилоти раиси ядро технологиясининг 16-миллий анжумани учун режаларни тушинтириб, келгуси 15 йил ичида Эроннинг бу соҳада камида 50 миллиард доллар сармоя киритишини маълум қилди.

2006 йил 10 апрелда Эрон уранни бойитиш технологияисни қўлга киритгани ва Натанзга тўлиқ бойитиш занжирини ишга туширганини эълон қилди.

Бу хабардан кейин маданий инқилоб олий кенгашининг ратификацияси билан  Исломий Эрон ёш олимларининг ифтихорли саъй -ҳаракатларинии олқишлаб,  Эрон расмий календарида ядровий ёқилғи циклини мукамаллаштириш кунига тўғри келгани сабаб Эронда ядровий технология куни бўлганини эслатди.

Бу технологияни эгаллашнинг аҳамияти Эронда барча илмий ва саноат соҳаларида илмий сакрашга олиб келди.

Эрон Аом энергияси ташкилотининг раиси ва Эрон президенти  ўринбосари Муҳаммад Исломий  Эрон -пресс нашри билан экслюзив интервьюсида, бугунги кунда янги аср бошланишида халқ ҳаётига кўпроқ таъсир қилиш устуоврлиги билан  бутунлай бошқача миқёсда  асосий технолияларининг барча маркзларини кенгайтиришни режалаштирганмиз деб таъкидлади.

У шунингдек Эрон атом энергиясига 50  йил тўлди. Инқилобдан олдин  20 минг мегаватт қувватга эга атом электр станциясини қуриш бўйича шартнома ва келишувлар имзолаганди аммо бу турли сабабларга кўра амалга оширилмади дея қўшимч қилди.

Исломийнинг айтишича, Бушеҳр битимини имзолаган Россидан бошқа ҳеч бир давлат бу борада ҳамкорлик қилмаган.