Санкцияларга қарамай Эрон дунёнинг 20 чи йирик иқтисодиётга эга мамлакатга айланди
(last modified Sun, 08 May 2022 06:14:41 GMT )
май 08, 2022 11:14 Asia/Tashkent
  • Санкцияларга қарамай Эрон дунёнинг 20 чи йирик иқтисодиётга эга мамлакатга айланди
    Санкцияларга қарамай Эрон дунёнинг 20 чи йирик иқтисодиётга эга мамлакатга айланди

Халқаро Валюта жамғармаси Эрон мамлакатини барча санкцияларига қарамай, дунёнинг йигирманчи йирик иқтисодиётга айланганини маълум қилди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Халқаро Валюта жамғармаси  193 мамлакатнинг ялпи ички маҳсулотлари рақамларини эълон қилиб,  Эрон 2021-йилларда харид қобилияти индекси асосида  дунёнинг энг йирик иқтисодиётари орасида   20- ўринни эгаллаганини эълон қилди.

Халқаро Валюта  муассасаларининг ҳисоб -китобларига биноан,  Эрон ялпи ички маҳсулотни қиймати 2021-йилда харид қобилияти индексига асосланиб, 1436 миллиарад доллар долларга етган. Шундай қилиб Эрон бу борада дунёда   20-ўринни эгаллаб туради.

Эрон иқтисодиёти сўнгги йиллардаги энг қаттиқ санкцияларга қарамай, 2021 йилда 173 мамлакатдан каттароқдир.

Шунингдек, Миср, Таиланд, Покистон, Нидерландия, Аргентикна, Жанубий Африка, БАА, Швецария, Белгия, Швеция, Австрия, Норвегия, Португалия, Греция, Финляндия, Уммон ва Қувейт каби   давлатлар 2021-йилда Эронга қараганда кичикроқ иқтисодга эга бўлган.

Ҳисоботга биноан, Хитой давлати харид қобилияти паритети ва кўрсаткичлари бўйича  дунёда биринчи ўринга туради, АҚШ эса бу борада иккинчи ўринни эгалламоқда.

 

 

Ёрлиқ