Раиси: Суриянинг барча чегараларида у давлатнинг армиясининг назорати зарур
Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти шундай деди: Сурия армияси ушбу давлатнинг барча чегараларида ҳукмронлик қилиши ва бу давлатнинг миллий суверенитети ҳурмат қилиниши керак.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти Саййид Иброҳим Раиси чоршанба куни Теҳронда Сурия ташқи ишлар вазири Файсал Миқдод билан учрашиб, Сурия ҳукумати ва халқига муваффақият ва фаровонлик тилади ва қўшимча қилди: Келажак бу мамлакат халқига фойда келтиради ва Сурия халқининг сабр ва қаршиликлари бу мамлакат ва минтақанинг келажагини ёрқин қилади.
Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти: Американинг Фурот дарёси шарқидан ва бутун минтақадан чиқиши Ғарбий Осиёдаги инқирозларнинг асосий ва азалий ечимидир ва Ислом Инқилоби муаззам раҳбари айтганларидек, америкаликлар бу Суриядан кетиши керак
Файсал Миқдод, шунингдек, Сурия президенти Башар ал-Ассаднинг саломини Эрон президентига етказди ва бу давлатнинг ҳозирги сиёсий ва хавфсизлик ҳолати ҳақида ҳисобот тақдим этди.
Сурия ташқи ишлар вазири ўз мамлакатининг Сурия муаммо ва масалаларини ҳал қилиш иродасига ишора қилиб, қўшимча қилди:Ушбу мақсадларга эришиш учун турли сиёсий ва дипломатик ташаббуслар кун тартибида.
Сурия ташқи ишлар вазири Остона йиғилишининг Эронда ўтказилишини юқори баҳолаб, ушбу йиғилишда эришилган ютуқлардан мамнунлигини билдириб, айтди: Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти ва инқилоб муаззам раҳбарининг изоҳлари Теҳрон ва Дамашқ ўртасидаги иттифоқдан далолат беради.