Январ 15, 2023 12:11 Asia/Tashkent
  • Россиянинг Сухой-35 қирувчилари келгуси баҳорда Эронга келади
    Россиянинг Сухой-35 қирувчилари келгуси баҳорда Эронга келади

Эрон парламенти миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат комиссия аъзоси мамлакатга Сухой 35 қирувчи самолётлари келаси март-апрел ойларида Эронга келишини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпанисининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон парламенти миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат комиссияси аъзоси Шаҳриёр Ҳайдарий ўз сўзларида Россияга мудофаа тизимлари, ракеталари ва вертолётлари каби буюртмалар берилди деб таъкидлади.

Ўтган йилларда Россиянинг Сухой 35  қирувчи самолётларини сотиб олиши ҳақиқа тахминлар пайдо бўлди ва вақт ўтиши билан бу тахминлар ўтган сентябргача кучайиб кетди. Эрон Ислом Республикаси ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони бригада генерали Ҳамид Ваҳидий ҳам бу хабарни тасдиқлаб ҳарбий ҳаво кучлари учун Россиядан қирувчи самолётлар сотиб олишини   таъкидлаб Сухой 35 қирувчи самолётларини сотиб олиш ушбу кучларини кун тартибида деб маълум қилди.

Сухой 35 дунёдаги 4++ авлодининг энг кучли қирувчиларидпн ири бўлиб, илғор  N-035 фазали радар билан жиҳозланган ва бир вақтнинг ўзида  30 та нишонни аниқлаш ва 8 та нишон биан шуғулланиши мумкин. Бу қирувчиларнинг максимал тезлиги паст баландликда 1500 km/ соат ва баландикда 2500 km/ соатни ташкил қилади . Унинг кули двигателалрининг ишлаш муддати назорат қилиш ва капитал таъмирлаш заруратгача ҳар би хизмат даврда   4000 соатни ташкил қилади.

Ёрлиқ