май 31, 2023 09:33 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти: Эрон Ислом Республикаси ва Туркманистон энергетика соҳасидаи ҳамкорликларни кенгайтириш қарорига келди
    Эрон президенти: Эрон Ислом Республикаси ва Туркманистон энергетика соҳасидаи ҳамкорликларни кенгайтириш қарорига келди

Эрон президенти ўз нутқида Эрон ва Туркманистон энергия соҳасида катта имкониятларга эга ва бу эса ўзаро ҳамкорлик учун яхши заминдир деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича , кеча Эрон Ислом Республикаси президенти Иброҳим Раисий  Туркманистон Халқ манфаати кенгаги раиси Гурбангули Бердимуҳаммедов билан ўткзаган матбуот анжуманида,  икки давлат ўртасидаги яхши алоқларага тўхталиб, Эрон ва Туркманистон ўртасидаги алоқалар даражасини кенгайтириш мумкин ва икки давлат чегараси ҳамкорлик учун яхши имкоинчят сифатида қаралмоқда деб таъкидлади.

Туркманистон Халқ манфаати кенгаши раҳбарининг Эронга сафарини икки давлат ҳамокрликлаидаги бурилиши нуқтаси сифатида баҳолаган Иброҳим Раисий  Ислом Инқилоби олий раҳнамосининг Эрон ва Туркманистон ўртасидаги муносабатлар фақат қўшничилик эмас балки қариндошлик муносабти эканини айтган оқилона ва ҳакимона талқинига биноан бу йўналишда Теҳрон ва Ашхобод ҳукуматлари расмийлари ҳам қариндошлик алоқалар асосида амал қилимоқда деб эслатди.

Эрон президенти сув-электр энергияси, транспот ва транзит соҳаларидаги алоқаларни кенгайтиришни  Эрон ва Туркманистон ўртасидаги ҳамкорликларнинг муҳим йўналишлари қаторига киритиб, техник-муҳандислик хизматларини чиқариш ҳаморликларнинг яна бир соҳаси бўлиб  ва албатта кўпаяди деб изоҳлади.

Сайид Иброҳим Раисий шунингдек, Эрон Ислом Республикаси ва Туркманистон расмийлари ўртасида яхши музокаралар олиб борилганига эътибор қаратиб, энергетика соҳасида Эрон ва Туркманистон давлатида мамлакатлар ўртасида ҳамкорлик майдонини йўлга қўйиш мумкин бўлган муносиб салоҳият мавжуд ва икки давлат расмийлари ҳам бу борадаги ҳамкорликларни ривожлантиришга бел боғлаган деб қўшимча қилди.

Эрон президенти Иброҳим Раисий Туркманистон Халқ манфаати кенгаши раисга миннатдорчилик билдириб,  Гурбангули Бердимуҳаммедов  Эрон Ислом Республикаси сиёсатини минтақада тинчлик ва барқарорликни кафолатлай оладиган тинчлик, барқарорлик ва хавфсизлик сифатида билади деб эълон қилди.

Бундан ташқари Эрон президенти  ва Туркманистон Халқ манфаати кенгаши раиси иштирокида икки мамлакатнинг юқори мартабали расмийлари турли соҳаларда 5 та ҳамкорлик ҳужжат имзоладилар.

Ёрлиқ