июл 07, 2023 11:50 Asia/Tashkent
  • Эрон инсон ҳуқуқлари штаб-квартираси котиби фактларни аниқлаш гуруҳи деб аталмиш ҳайьатнинг шошқалоқ ва сиёсий ҳисоботини танқид қилди
    Эрон инсон ҳуқуқлари штаб-квартираси котиби фактларни аниқлаш гуруҳи деб аталмиш ҳайьатнинг шошқалоқ ва сиёсий ҳисоботини танқид қилди

Эроннинг инсон ҳуқуқлари бўйича бош штаби котиби ўзини фактларни аниқлаш гуруҳи деб аталмиш ҳайьатнинг оғзаки ва дастлабки ҳисоботига жавобан шундай деди: Бу гуруҳнинг ҳисоботи шошқалоқ ҳаракат бўлиб, Эронга қарши ва ишончсиз манбалар асосида тўпланган.

5-июл, чоршанба куни Женевада бўлиб ўтган Инсон ҳуқуқлари кенгаши йиғилишида БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг Эрон бўйича фактларни аниқлаш қўмитаси ҳисоботи ўқилди; Эрон бошидан бу сиёсий қўмита тан олмайди.

2022-йил 24-ноябрда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши “Эронда инсон ҳуқуқларининг аҳволи” деб аталган Эронга қарши резолюцияни қабул қилди.

Мазкур резолюция 25 нафар ёқлаб, 6 нафар қарши овоз ва 15 нафар бетараф овоз билан маьқулланди. Бу резолюцияда, “Эронда инсон ҳуқуқлари поймол этилиши” билан боғлиқ иддаолар юзасидан “фактларни аниқлаш қўмитаси” ташкил этилишига қарор қилинди.

Шу куни Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Инсон ҳуқуқлари кенгаши резолюциясини қоралаб ва рад этиб баёнот берди ва эълон қилди:Эрон ўтган 2 ойлик масалаларни текшириш бўйича ҳар қандай янги механизмни шакллантиришни кераксиз ва мамлакат миллий суверенитетини бузиш деб ҳисоблайди ва бу борада юкланган миссияни тан олмайди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Эрон инсон ҳуқуқлари бўйича бош штаби котиби Казим Ғарибободий қўшимча қилди:Эрон тинч йиғинлар эмас, кенг кўламли тартибсизликлар гувоҳи бўлган бир пайтда Инсон Ҳуқуқлари Кенгаши томонидан бундай делегация ташкил этилиши ҳеч қандай техник ва ҳуқуқий асосга эга эмас.

Эрон инсон ҳуқуқлари штаб-квартираси котибининг таъкидлашича, тайёрланган ҳисобот сиёсий ва асоссиз ҳаракатдир.

Ушбу ҳисобот жараёнида жиддий ноаниқликлар мавжуд ва Эронга қарши бошқа инсон ҳуқуқлари ҳисоботлари каби, кибермакон ва душман оммавий ахборот воситаларидан олинган янгиликлар ва сохта нарсалар келтирилди.

Эрон суд тизимининг халқаро масалалар бўйича ўринбосари қўшимча қилди:Эрондаги тартибсизликларнинг асосчиси бўлган ва кейинчалик худди шундай шароитда қўлга олинган давлатлар бундай механизмнинг асосчилари бўлган.

Ёрлиқ