август 06, 2023 15:39 Asia/Tashkent
  • Ислом инқилоби олий раҳнамоси Ислом республикаси армиясининг 86-ескадрони ходимлари ва оила аьзолари билан учрашувда:Сизнинг ишингиз катта шараф эди
    Ислом инқилоби олий раҳнамоси Ислом республикаси армиясининг 86-ескадрони ходимлари ва оила аьзолари билан учрашувда:Сизнинг ишингиз катта шараф эди

Ислом Инқилоби Олий Раҳбари Эрон Ислом Республикаси армиясининг 86-денгиз флоти гуруҳининг бутун дунё бўйлаб муваффақиятли ва шарафли миссиясини машаққатли меҳнат, қатьий ирода, ўзига ишонч, конструктив қудрат, илғор ҳарбий билим, самарали бошқарув ва "қийинчиликлар қаршисида жасорат ва чидамлилик натижаси деб ҳисобладилар

Ислом инқилоби олий раҳнамоси девони ахборот базасига кўра, Ислом инқилоби олий раҳнамоси Оятуллоҳ Хоманаий якшанба куни денгиз флоти, 86-ескадрони қўмондонлари ва уларнинг оила аьзолари билан учрашувда шундай деди:Бу улуғ ҳаракат муваффақиятлар, тараққиёт ва рўёбга чиққан умидлар ҳаракат, меҳнат ва машаққат қалбидан эканини яна бир бор кўрсатди.

Оятуллоҳ Хоманаий “86-флот қўмондонлари ва кучлар гуруҳига (Дана эсминеци ва Макран жанговар ёрдам авиаторидан иборат), денгиз флоти қўмондони ва ушбу буюк операцияни лойиҳалаш ва амалга оширишда рол ўйнаган барчага" самимий миннатдорчилик билдириб,  айтдилар:Сизнинг бугунги ҳаракатингиз сўнгги ўн йилликларда армия ва Инқилоб қўриқчилар корпусининг денгиздаги ҳаракатлари ва саъй-ҳаракатларининг ширин меваси, айниқса денгиз флотининг фахрли шаҳидлари ва уларнинг барчага миннатдор бўлиши керак бўлган шарафли оилаларининг фидокорлиги натижасидир.

У киши қарийб 8 ойда 65 минг километр сузиб ўтишни Эрон денгизчилик тарихида мисли кўрилмаган шараф деб билди ва шундай дедилар:Бу мазмунли ва чуқур ҳаракат ҳарбий ва денгиз ҳодисаси сифатида қаралмаслиги керак; Чунки унинг ҳар бир шакллантирувчи омили диққат ва ўрганишга лойиқдир.

Ислом инқилоби олий раҳнамоси ҳарбий билим, ирода, ишонч ва сабр-тоқат каби омиллардан ташқари, 86-флот миссиясининг муваффақиятида оилаларнинг ролини муҳим деб атади ва қўшимча қилди:Ғам-ташвишлар ва соғинчлар олдида сабр-тоқат ва бағрикенглик, бу имтиҳондан ғурурланиш, оталар, оналар, хотинларнинг яққол ғурур туйғуси ана шу тарихий ҳаракатга эришишда яна бир самарали омил бўлди.

Оятуллоҳ Хоманаий Эрон Ислом Республикаси армиясининг 86-денгиз кучлари гуруҳининг шарафли денгизчилиги мамлакатнинг халқаро обрўсини ҳам юксалтирганини таькидлар экан, америкаликларнинг денгиз транспортидаги баьзи тўсиқларига тўхталиб, шундай дедилар:Фалон жойлардан маълум бир кемани ўтказишга рухсат бермаймиз, дейиш жуда нотўғри. Чунки очиқ сувлар ҳаммага тегишли бўлиб, денгиз ва ҳаво барча халқлар учун эркин бўлиши, денгиз ва денгиз транспорти хавфсизлиги ҳамма учун таьминланиши керак.

Инқилобнинг олий раҳбари шундай деди:Бугун америкаликлар нефт танкерларига ҳужум қилиб, минтақамиз ва бошқа минтақаларда денгиз контрабандаси билан шуғулланувчи жиноий гуруҳларга ёрдам бермоқда, бу эса халқаро ва гуманитар қонунларнинг катта  бузилишидир.

Ёрлиқ