август 27, 2023 12:14 Asia/Tashkent
  • Эрон темир йўл ширкати раиси: Эрон йўлаги орқали Россиядан Саудия Абабистонига юклар ташиш бошланди
    Эрон темир йўл ширкати раиси: Эрон йўлаги орқали Россиядан Саудия Абабистонига юклар ташиш бошланди

Эрон темир йўл компанияси бош диреткори ўз сўзларида биринчи марта Россия юкининг Эрон коридори орқали Саудия Арабистонига транзит қилиш жараёни бошлананини хабар қилди.

Эрон Ислом респубилкасидаги "Шимол-жануб" халқаро йўлаги Ҳиндистон ва Форс кўрфази давтлатларидан Озарбойжон республикси, Россия ва Шарқий ва  Шимолий Европага темир йўл орқали юк ташиш имккоинятини беради. Эрон жанубидаги Ҳурмузгон вилоятидаги Шаҳид Ражоий портидан мамлакат шимолидаги Гелон виляотининг Рашт шаҳрига темир йўл алоқаси мавжуд.

Аммо Кавказ минтақаси Россия ва Европа билан боғланиш мақсадида Озарбойжон респубилкаси темир йўлига уланиш учун Астара темир йўлининг Раштгача бўлган  160 км дан ортиқ қисмини қуриши керак.

ИРНА ахборот агентлигинг хабар қилишича Эрон Ислом респубилкаси темир йўллари компанияси бош директори Мийъод Соҳилий  13-ҳукуматда темир йўл транпортнинг кузатув ва дипмломатияси билан Инчебрун темир йўл чегараси орқали Россиянинг келиб  чиқишидан Саудия Арабистон манзилига 36 контейнердан иборат транзит поезти биринчи марта Эронга кирди деб эълон қилди,

Эрон йўллар ва шаҳарсозлик вазирининг ўринбосари Россия транзит поезди божхона расмийлаштирувларини тугатганидан кейин, у ердан Жиддага кўчирилиши учун Бандар Аббосга жўнатилди деб таъкидлади.

Эрон ва Россия ўртасидаги келишувга асосан икки давлат транзити 2023 йилда 50 миллион тоннага етиши керак, ҳозир эса Эрон орқали атиги  8 миллион тоннага яқин Россия товарларини транзит қилиш мумкин.

Ёрлиқ