декабр 15, 2023 14:15 Asia/Tashkent
  • \\\
    \\\"Жайш-уз-зулм\\\" террорчи гуруҳи Эрондаги Роск полиция бўлимидаги теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олди

Эрон Ислом республикаси поллицияси матбуот котиби террорчилар Эрон жануби -шарқидаги Роск тумани полиция қароргоҳига ҳужум уюштирганини хабар қилди.

Эрон Ислом республикаси полиицияси матбуот  котиби кеча оқшомида содир бўлган ушбу террорчилик ҳужумда бир қанча террорчилар йўқ қилингани ва яралангани ҳамда бир қанча эронлик полициячилар шаҳид бўлиб ёки жароҳатланганини эълон қилди.

Унга кўра Эроннинг Систон ва Балучистон полицияси бошлиғи ҳодиса жойига бориб ҳозирда вазият назорат остида бўлганини билдирган.

Терактдан кейин " Жайз-уз-зулм" террорчилик гуруҳи Эрон Ислом Республикаси жануби-шарқидаги Роск туманидаги полиция бўлинмасига уюштирилган ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.

ИРНА ахборот агентлигинг хабар қилишича кеча кечқурун террорчилар Эрондаги Роск тумани полицияси қароргоҳига ҳужум қилди.

Эронниннг Систон ва Балучистон вилояти губернатори  хавфсизлик ҳуқуқ-тартибот бўйича ўринбосари  ўз сўзларида Роск туманидаги полиция бўлинмасига уюштирилганг террорчилик ҳужумда 11 киши шаҳид бўлганини маълум қилди.

Эслатиб ўтиш жоиздирки Эронда Ислом Инқилоби ғалаба қозоганидан кейин  АҚШ, сионистик режим ва уларнинг минтақадаги иттифоқчилари томонидан  Эорн Ислом республикасига зарба етказиш, ҳуқуқ -тартибот вазиятини бузиш ва  Эрон Ислом Инқилоибга қарши ҳаракатлар учну турли фаолиятлар олибборилмоқда.

Бундан ташқари сўнгги йиллар ичида АҚШ санкциялари максимал босиснинг муваффақиятсизлиги билан Эронга қарши максимал хавфсизлик босими шаклланган.

АҚШнинг бу душмнлик ҳаракатларига  Исроил ва Британия ҳам қўшилган.

Ёрлиқ