Январ 04, 2024 11:45 Asia/Tashkent
  • Ислом Инқилоби олий раҳбари: жиноятчилар билсинки Сулаймоний йўлидаги мужоҳидлар бу жиноятларга қаттиқ жавоб қайтаришади
    Ислом Инқилоби олий раҳбари: жиноятчилар билсинки Сулаймоний йўлидаги мужоҳидлар бу жиноятларга қаттиқ жавоб қайтаришади

Эрон Ислом Инқилоби олий раҳбари Кирмон шаҳрида шаҳид Қосим Сулаймоинй шаҳид бўлганининг 4 чи йиллиги муносабати билан маросим ўтказаётганлар орасида иккита террорчилик портлаш натижасида ўнлаб инсонларни шаҳид бўлиши ортидан дедилар: жиноятчилар билсинки шаҳид Сулаймоний йўлидаги аскарлар уларнинг қабиҳликлари ва жиноятларига тоқат қилмайдилар.

Ислом Инқилоби олий раҳбари жиноятчилар Қосим Сулаймоний йўлидаги мужоҳидлар ууларнинг ёвуз жиноятига қаттиқ жавоб қайтаришини билишини таъкидлаб,  бегуноҳ инсонларнинг қонига бўялган қўллар ва бу жиноятга уларни етаклаган бузуқ ва ёвуз томонлар албатта таъқиб қилинади ва адодат олдида жазо оладилар. Жиноятчилар билсинки,  бундай фожиаларни яратишлари жавобсиз қолмайди деб таъкидладилар.

Ислом Инқилоби муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий Кирмон шаҳрида юз берган иккита террорчилик портлаш оқибатида бир гуруҳ эронликларнинг шаҳид бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдириб ушбу террорчилик ҳодисада жароҳатлангаларни тезроқ соғайишини тиладилар.

Эслатиб ўтамиз,  2024-йил 3-январь чоршанба куни Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Қудс гвардиялари собиқ қўмондони шаҳид Қосим Сулаймоинй шаҳодат топганига 4 йил тўлди.Шаҳид генерал  Қосим Сулаймонийнинг шаҳид бўлиши муносабати билан ўтказилган танталанли маросимда  Эрон жанубидаги Кирмон шаҳридаги Гулзори Шуҳадо мозорига олиб борувчи йўлда зиёратчилар орасида иккита террорчилик портлаш  содир бўлди. Бу теракт  оқибатида 95 киши шаҳид бўлиб, 211 киши жароҳатланди.

Ёрлиқ