Январ 04, 2024 12:38 Asia/Tashkent
  • Эроннинг Кирмон шаҳридаги Гулзори Шуҳадо мозори яқинида содир бўлган теракт жаҳон миқёсида қораланмоқда /2/
    Эроннинг Кирмон шаҳридаги Гулзори Шуҳадо мозори яқинида содир бўлган теракт жаҳон миқёсида қораланмоқда /2/

Эрон жанубидаги Кирмон вилоятининг Гулзор Шуҳадо мозорига олиб боруви йўлда юз берган терактни глобал қоралаш давомида, айрим мамлакатлар раҳбарлари ва юқори мартабали расмийлари бу террорчилик ҳужумларни қоралаб, терактда бир гуруҳ эронликларнинг шаҳид бўлгани муносабати билан ҳамдардлик мактуби йўлладилар.

Эслатиб ўтамиз,  2024-йил 3-январь чоршанба куни Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Қудс гвардиялари собиқ қўмондони шаҳид Қосим Сулаймоний шаҳодат топганига 4 йил тўлди. Шаҳид генерал  Қосим Сулаймонийнинг шаҳид бўлиши муносабати билан ўтказилган танталанли маросимда  Эрон жанубидаги Кирмон шаҳридаги Гулзори Шуҳадо мозорига олиб борувчи йўлда зиёратчилар орасида иккита террорчилик портлаш  содир бўлди. Бу теракт  оқибатида 95 киши шаҳид бўлиб, 211 киши жароҳатланди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған ва бу мамлакта ТИВ-и ҳам  Кирмон шаҳрида юз берган терактни қоралаб, Эрон ҳукумати ва халқига ҳамдардлик йўллади.

Голландия ва Италия ҳукуматлари ҳам алоҳида баёнотларида Кирмон шаҳридаги террор портлашларни қоралади ва Эрон халқи билан бирдамлик билдирдилар.

Ирландия ТИВ раҳбари Майкл Мартин ҳам Кирмон шаҳридаги ҳалокатли ва террор портлашларни " кўр-кўрона" ҳужум сифатида баҳолаб бу жиноятни қоралаб, терроризм ва зўравонликни ҳеч қачон оқлаб бўлмайди  деб таъкидлади.

Покистон Бош вазири ва бошқа расмийлари Эрон жанубидаги Кирмон шаҳрида содир бўлган террорчилик портлашларни қоралади ва  Теҳрон ҳукумати ва Эрон халқи билан бирдамлик билдирди.

Никарагуа ҳукумати ҳам Кирмон шҳрида юз берган терргорчилик ҳаракатни қоралади.

Куба президенти Мигел Дарканел ўз мурожаатида ушбу террорчилик жиноятни қоралади.

Ливан Ҳизбуллоҳи Бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳ ҳам бу терактни кескин қоралади.

Шунингдек Саудия Арабистони, Ироқ, Қатар, Уммон ва Баҳрайн ҳукуматлари ҳам ўз баёнотларида  бу ваҳшиёна терактларни кескин қоралади.

Фаластин қаршилик гуруҳлари  жумладан ҲАМАС ҳаракати ва Исломий Жиҳод ҳам Кирмонда  содир бўзлган терактларни қоралаб, тинч аҳолига қарши қаратилган  ва Эрон ислом республикаси хавфсизлик  ва барқарорлигига  путур етказувчи ҳар қандай террорчилик ҳаракат сиоинстик режимнинг ёвуз режаларига мос келади деб эълон қилди.

Ёрлиқ