Январ 23, 2024 16:00 Asia/Tashkent
  • Ислом Инқилоби раҳбари: ислом давлатлари сионистик режим билан сиёсий ва иқтисодий алоқаларини узиши керак
    Ислом Инқилоби раҳбари: ислом давлатлари сионистик режим билан сиёсий ва иқтисодий алоқаларини узиши керак

Ислом Инқилоби муаззам раҳбари Исломий мамлакатлар сионистик режимнинг ҳаётий "томирларини " кесиб бу режим билан сиёсий ва иқтисодий алоқаларни тўхтатиши керак деб айтдилар..

Ислом Инқилоби олий раҳбари девони ахборот базасининг хабар қилишича, бугун Инқилоб раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий  Теҳронда 24 минг шаҳидлар конгресси иштирокчилари билан учрашувида , исломий давлатлар расмийларининг Ғазо билан боғлиқ ўта муҳим масала бўйича ҳаракатларини танқид қилиб,  айрим пайтлар ислом мамлакатлари расмийларининг позициялари ва баёнотлари нотўғридир,  зероки улар Ғазо секторида ўт очишни тўхтатишга ўхшаган ўз назоратидан ташқарида бўлган ва ёвуз сионистик режим назоратида бўлган бир масала ҳақида гапиришади деб таъкидладилар.

Ислом мамлакатлари расмийларининг ноўрин ишларига ва барча қийинчиликларга қарамай, Қуръони каримда таъкидланганидек, Аллоҳ мўминлар биладир ва Аллоҳ қаерда бўлса ғалаба бордир деб эълон қилдилар Ислом Инқилби оилй раҳбари.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий  шунингдек Ғазо бўлгаси аҳолисининг ғалабаси аниқ ва Аллоҳ таоло бу ғалабани ислом умматига яқин келажакда кўрсатади, мусулмонларнинг хусусан Фаластин ва Ғазо аҳлининг қалби шод бўлади деб қўшимча қилдилар.

Ёрлиқ