апрел 15, 2024 13:09 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари: сионистик режим жиноятларига жавоб бериш халқаро қонунларга мувофиқ амалга оширилди
    Эрон ТИВ раҳбари: сионистик режим жиноятларига жавоб бериш халқаро қонунларга мувофиқ амалга оширилди

Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён сионистик режим жиноятларига қарши жавоб, халқаро қонунларга мувофиқ амалга оширилганини айтди.

Эрон Ислом Республикаси ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён БМТ Хавфсизлик Кенгашига раислик қилаётган Мальта ТИВ раҳбари Иан Борк билан суҳбатида, Эрон армиясининг сионистик режимга сўнгги обрўли жавобини шарҳлар экан, Эроннинг сионистик режим жиноятларига жавобан, ҳарбий ҳаракати қонуний мудофаа доирасида ва халқаро қонунларга мувофиқдир деб изоҳлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён шунингдек  Миср ТИВ раҳбари Самеҳ Шукрий билан телефон орқали суҳбатида  БМТ Низомининг 51-моддасига асосан, Низомни ҳимоя қилиш тамойилига асосланиб  Эроннинг сионистик режимни нишонга олишдаги қарашларини тушунтириш орқали Эроннинг минтақадаги урушга қарши принсипиал позициясини таъкидлар экан, Ғазо секторидаги геноцид ва уруш жиноятини тўхтатиш учун ҳамма ҳаракат қилиши керак деб қўшимча қилди.

Миср ТИВ раҳбари ҳам минтақадаги можаро ва танегликларнинг кучайиши ва сиоинсти кржимнинг Ғазо бўлгасига  қарши уруши давом этаётганидан хавотир билдириб, барча томонлар таранглик кучайишининг олдини олишга ҳаракат қилишлари кераклигини қайд этди.

Эрн ТИВ раҳбари бундан ташқари Европа Иттифоқи ташқи сиёсати раиси Жозеф Боррел билан телефон суҳбатида,  БМТ ва Хавфсизлик Кенгашининг Эроннинг Дамашқдаги элчихонасининг консуллик бўлимига қирғинчи сионистик режимнинг ҳужумини қоралаган ягона баёнот чиқаришдаги ҳаракатсизлигига қарши Эрон Ислом Республикаси, бу режимни қонуний мудофаа доирасида жазолашдан бошқа чораси қолмади деб маълум қилди.

СурияТИВ раҳбари Файсал Миқдод ҳам эронлик ҳамкасби Амир Абдуллоҳиён билан телефон суҳбатида, Эроннинг сионистик режимнинг ҳарбий объектларига зарбалари Теҳрон ҳукуматининг ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқи доирасида ва БМТ Низомининг 51-моддасига мувофиқ амалга оширилди деб таъкидлади.

Ёрлиқ