апрел 15, 2024 15:09 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари: агар сиоинстик режим Эронга қарши янги ҳаракат қилса жавоб янада қаттиқроқ бўлади
    Эрон ТИВ раҳбари: агар сиоинстик режим Эронга қарши янги ҳаракат қилса жавоб янада қаттиқроқ бўлади

Эрон Ислом Республикаси ТИВ раҳбари Амир Абдлуллоҳиён агар сионистик режим Эрон Ислом Республикасига қарши янги ҳаракатни бошласа, албатта қаттиқ жавобга дуч келиши ҳақида огоҳлантирди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, бугун Эрон Ислом Республикаси ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан телефон орқали суҳбатида,  Эрон армиясининг Фаластиннинг босиб олинган ҳудудларидаги аниқ нишонларига ҳарбий ҳаракатининг мақсадлари ва қандай амалга оширилиганини тушунтирар экан, бу чекланган ҳаракат сиоинстик режимни қайтариш, жазолаш ва огоҳлантиришга қаратилган эди, аммо агар бу режим Эронга қарши янги ҳаракат қилса албата жуда қаттиқ жавобга дуч келади деб изоҳлади.

Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари бу мулоқтда,  Россияниннг Эроннинг қонуний ҳаракатига нисбатан позициясини ижобий баҳолаб Ғазо бўлгасида давом эатётган геноцидда сионистик режим жиноятларига барҳам бериш ва Фаластинга қарши тажовузни давом эттириш ва минтақада кескинликни кучайтиришни олдини олишда Россиянинг ролини аҳамиятли деб таъкидлади.

Россия Федерацияси ТИВ раҳбари Сергей Лавров ҳам БМТ Хавфсизлик Кенгашининг аввалги йиғилишида Эроннинг Дамашқдаги элчихонаси консуллик биносига қилинган ҳужумда сионистик режимни қораланишига қарши  айрим давлатларнинг позицияларидан афсусда эканлигини билдириб, Эроннинг Исроил режимининг ҳужумларига жавоб беришга шубҳа йўқ эди бу ҳаракат эса вазминлик билан масъулиятли жавоб беришга асосланган эди деб эълон қилди.

Лавров шунингдек минтақадаги кескинликнинг пасайишига умид қилиб Россия Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида Эроннинг қонуний  мудофаага асосланан ҳаракатини қаттиқ ҳимоя қилади ва қўллаб қувватлайди деб маълум қилди.

Ёрлиқ