апрел 16, 2024 12:47 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари: ўзини қонуний ҳимоя қилиш ва сионистик режимни жазолаш Эроннинг ягона йўли эди
    Эрон ТИВ раҳбари: ўзини қонуний ҳимоя қилиш ва сионистик режимни жазолаш Эроннинг ягона йўли эди

Эрон Ислом Республикаси ТИВ раҳбари Эрон армиясининг амалиёти қонуний мудофаа ҳамда халқаро ҳуқуқ доирасида босқинчи сионистик режимнинг ҳарбий позицияларига қарши амалга оширлганини маълум қилди.

Эрон телералиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг  хабар қилишича,  Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш билан телефон орқали суҳбатида БМТ Хавфсизлик кенгашининг самарасизлиги ва сионистик режимнинг Эроннинг Дамашқдаги элчихонаси консуллик  бўлими биносига ҳужумини қораламаганлиги сабабли қонуний ҳимояга юз тутди ва сионистик режимни жазолаш ҳам Эрон тажовузкорга жавоб беришдаги ягона варианти эди деб изоҳлади.

Эрон ТИВ раҳбари Эрон қуролли кучларининг тажовузкор сионистик режимнинг ҳарбий позицияларига қарши олиб бораётган амалиётларини қонуний мудофаа ва халқаро ҳуқуқ доирасида бўлганини тушунтириб, Эрон Ислом республикаси бу амалиётни кенгроқ радиусда амалга оширишии мумкин  бўлган бўлса-да, у ердан Эроннинг Дамашқдаги элчихонасига ҳужум қилинган сионистик режим ҳарбий позицияларининг фақат ўша қисмини нишонга олди деб  аниқлик киритди.

Эрон ТИВ раҳбари БМТ Бош котибининг Фаластин халқига ёрдам бериш  борасидаги саъй- -ҳракатларини юқори баҳолаб, 6 ойдан бери сионистик режим Ғазода ҳимоясиз аёллар ва болаларни қирғин қилиб қатл этмоқда,  АҚШ ва унинг иттифоқчилари бу қирғинчи режимни тўхтатмаган деб қўшимча қилди.

БМТ Бош котиби Эроннинг сионистик режимга қарши амалитётларига тўхталиб минтақадаги можароларга алоқадор томонлардан вазминликни давом эттиришни талаб қилди.

БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш ҳам дипломатик жойларга қилинган сионистик режим ҳужзумини қоралаб, Эроннинг Ислом республикасининг сионистик режимга қилинган амалиётини тўхтатиш борасидаги  позициясини олқишлаб, БМТ Исроил режимидан қасос олмаслиги ва минатқадаг тинчлик йўлидаги зўраовнилк ва тарангликни камайтиришитни сўради деб таъкидлдади.

Ёрлиқ