Қирғизистон президенти 21 декабрга қадар Ҳиндистонда бўлади
декабр 18, 2016 19:47 Asia/Tashkent
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев 18 декабрь, шанба куни Ҳиндистонга йўл олди. Бу ҳақида давлат раҳбарининг матбуот хизматида хабар берилди.
Кун.ўз сайтига кўра, давлат ташрифи давомида Атамбаев Ҳиндистон президенти Пранаб Кумар Мукержи, вице-президент Муҳаммад Ҳамид Ансарий ва бош вазир Нарендра Моди билан учрашади. Шунингдек у ҳинд-қирғиз бизнес-форумида ҳам қатнашади.
Ташриф доирасида икки мамлакат ўртасида бир қатор ҳужжатларнинг имзоланиши кутилмоқда.
Манбага кўра, Алмазбек Атамбаевнинг Ҳиндистонга ташрифи 21 декабрга қадар давом этади.