Бишкек давлати Евроосиё иттифоқини фавқуллодда йиғилиш ўтказишга чақириши мумкин
Қирғизистон президенти Бишкек давлати Евроосиё иқтисодий иттифоқи томонидан фавқулодда йиғилиш ўктазилишини таклиф қилишини эҳтимоли борлигидан сўз очди.
Форс ахборот агентлиги хабарига кўра, кеча Қирғизистон президенти Алмазбек Атумбаев Қозоғистон билан бу мамлакат чегараларидаги муаммолар ва узундан узоқ навбатларни пайдо бўлгани ва қаттиқ хавфсизлик чора- тадбирларни кўриб чиқилаётганлигига кўрсатган аксиламалида, Қирғизистон ва Қозоғистон чегараларидаги вазиятни таранглашиши тўхтатилмаганида Евроосиё ичттифоқи томонидан фавқулодда йиғилиш ўтказиш таклифи билан чиқишини маълум қилди.
У шунингдек Қирғизистон билан Қозоғистон чегараларида қозоғистонлик масъуллар томонидан кўриб чиқилган хавфсизлик чора -тадбирларни танқид қилиб, бундай чора -тадбирлар икки мамлакат чегараларида улкан навбатларни ҳосил бўлиши ва унинг оқибатида қозоғистонликлардан бирини ҳалок бўлишига сабаб бўлди деб айтди.
Қирғизистон Чегара олди хизмати маълумотларига кўра, кучайтирилган хизмат тури 10 октябр куни 18.00дан қозоғистонлик чегарачилар томонидан киритилган. Шу муносабат билан айни вақтда Қирғизистоннинг Қозоғистонга ўтиш чегара қисмида фуқаролар, юк машиналаридан иборат улкан навбат кузатилмоқда.