Марказий Осиё ўтган йил ичида
(last modified Fri, 23 Mar 2018 14:20:48 GMT )
март 23, 2018 19:20 Asia/Tashkent

Қирғизистон кўп воқеа- ҳодислар юз берди. Ўтган йилнинг март ойи охирларида Қозоғистонда Қирғизистон давлат мухолифати раҳбари Олмомбет Шайхмаматов қўлга олинди.

Ўтган йилда Қирғизистон кўп воқеа- ҳодислар юз берди. Ўтган йилнинг март ойи охирларида Қозоғистонда Қирғизистон давлат мухолифати раҳбари Олмомбет Шайхмаматов қўлга олинди.

У коррупцияда айлангади. Аммо қўлга олинганлигининг бир муддатидан кейин у озод этилди. Тергов ва текширишлар якунланишига қадар уни Қозоғистондан чиқиши ман этилгади.

 Қирғизистонда ўтказилган президентлик сайловлар арафасида қирғиз мухолифат аъзоларини қўлга олиш ва таъқиб қилиш жараёни ҳам бошланганди.

Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси "Мекенчил" сиёсий партияси аъзоси Мелис Аспековни ҳибсга олди. У 15 октябрга белгиланган президентлик сайловидан сўнг, республика ҳокимиятини эгаллаб олишни ташкил этишга уринишда гумон қилинганди

Бишкекда "Кирғизистон" партияси етакчиси, мамлакат парламенти депутати Канатбек Исаев қўлга олинган эди. Парламент аъзоси 15 октябр кунига белгиланган президентлик сайловида номзод Омурбек Бабанов мағлуб бўлса, ҳокимиятни куч билан эгаллаб олишга тайёргарлик кўришда айбланмоқда.

Қозоғистон парламентининг юқори ва қуйи палаталари депутатлари иштирокида бўлиб ўтган қўшма мажлисда иккинчи, яъни сўнгги ўқишда конституцияга ўзгартиришлар ҳамда тўлдиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси қабул қилинди. Ўтган йилнинг октябрь ойида Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбоев президент, парламент ва ҳукумат ўртасида ҳокимият бошқаруви ваколатларини тақсимлаш имконини кўриб чиқиш учун махсус комиссия фаолият олиб бораётганини таъкидлаб, “мамлакатда президент бошқарув  тизими сақланиб қолади”, деб қайд этган эди.

Кейинроқ Назарбоев, ислоҳотлардан кўзланган якуний мақсад Қозоғистонда ҳукумат ва парламент ўрнини оширишга қаратилгани ва президент олий ҳакам вазифасини амалга оширувчи шахсга айланишини айтганди.

Қозоғистон конституциясига ўгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасига биноан, ҳукумат таркибини шакллантиришда ва Вазирлар Маҳкамамаси фаолиятини назорат қилишда парламент ўрни кучаяди. Хусусан, ҳужжатда давлат дастурларини тасдиқлаш ваколатлари президент назоратидан чиқарилиб, парламент зиммасига юклатилиши  кўзда тутилган.

Шунингдек, ўзгартиришлар давлат бюджети ҳисобидан кун кечирадиган барча органлар ишчиларини молиялаш ва иш ҳақларини тўлаш ягона тизимини тасдиқлаш вазифасини ҳам ҳукумат зиммасига юклайди. Шундай бўлсада, бу борадаги тадбирлар,  ўз навбатида, президент билан келишилган ва маслаҳатлашилган ҳолатда амалга оширилишига ҳам урғу берилаяпти.

Бундан ташқари, ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасида  инсон ҳуқуқлари ва эркинлигини ҳимоялаш, миллий ҳавфсизлик ҳамда суверенитетни таъминлаш мақсадида президентга Конституцион Кенгашга амалга киритиладиган қонун ҳужжатларининг конституцияга монандлигини кўриб чиқиш юзасидан мурожаат бериш ҳуқуқини белгилайди

Марказиёй Осиёда юз берган энг муҳим воқеа ҳодислардан бири ўтган ижрий шамисй йилнинг охирарида Ўзбекистон президенти Шавкат мрзиёевни Тожикистонга уюштирган илк ташрифи эди. Бу сафраида икки мамлакта президентлари ва давлат масъуллари томнидан 27 ҳамкорлик ҳужжат имзоланди. Энг муҳими ҳам икки мамлакта ўртасидаги виза режимига арҳам берилди.-

9 март куни​ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга илк ташрифи давомида Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ўртасида визасиз тартиб ўрнатилгани ҳақида муҳим ижтимоий ҳужжат имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати хабар беради.

Маълум қилинишича, икки давлат фуқаролари эндиликда 30 кун давомида ҳеч қандай рухсатнома ёки таклифномани тақдим этмаган ҳолда чегарадан ўтиши, қўшни давлатда муайян муддат яшаш ҳуқуқига эга. Бу келишув икки давлат раҳбарлари, Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон томонидан имзоланган ҳужжатда акс эттирилган.

"Президентлар икки мамлакатнинг чегараолди ҳудудларида муҳандислик тўсиқлари участкаларини зарарсизлантириш масаласи бўйича Ўзбекистон-Тожикистон қўшма ишчи гуруҳи тузлишини мамнуният билан эътироф этдилар ва мазкур ишларни 2018-2019 йилларда якунлаш лозимлигини қайд етдилар", дейилади қўшма баёнотда.

Чегарадаги миналарни олиб ташлаш масаласи 12 январда Душанбега сафар қилган Бош вазир Абдулла Арипов ва Президент Имомали Раҳмон ўртасида ҳам кўтарилганди.

Ўзбекистон ўз ҳудудини террорчилар суқулиб киришидан ҳимоя қилиш ва ноқонуний наркотик моддалар йўлини тўсиш учун чегараларни миналаштирганидан кейин 200 нафарга яқин Тожикистон фуқароси минадан жабрланди.

 Минадан жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор.

Ўзбекистон Роғун ГЭСи қурилишида иштирок этиши мумкин. Бу ҳақида икки мамлакат президентлари имзолаган қўшма баёнотда хабар қилинган, Ҳукумат портали хабарига асосан.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега бўлган расмий сафари чоғида сув-энергетика ресурсларидан барча давлатлари манфаатларини ҳисобга олган ҳолда фойдаланиш — Марказий Осиё фаровонлигининг асосий омилларидан бири эканлигини таъкидлашди.

Ушбу мақсад йўлида сув ресурсларидан оқилона ва адолатли фойдаланиш ва ушбу соҳасида минтақавий шерикликни ривожлантиришдан иккала томон ҳам манфаатдор эканлиги маълум қилинди.

Ушбу муносабат билан, Ўзбекистон томони Тожикистон Республикасида гидротехник иншоотлар, шу жумладан, Роғун гидроэлектр станциясининг қурилишида, умумътироф этилган халқаро нормалар ва мазкур объектларни қуриш бўйича стандартларга риоя қилинишини ҳисобга олган ҳолда, иштирок этиш имкониятини ҳар томонлама кўриб чиқишга тайёр эканлигини билдирди.

Ёрлиқ