Қирғизистонда ҳибсга олишлар бошланди. Садир Жапаровнинг рақиби ҳибсга олинди
Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси мамлакат президенти сайловларида номзод бўлганлардан бирини ҳибсга олди.
Қирғизистон президенти сайловларида номзодардан бири бўлган Абдил Сегизбаевнинг адвокати Марям Ҳасанова кеча Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг бир қатор кучлари ушбуқирғиз расмийсини чақириб марказнинг ҳибсхонасига ўтказишди деб маълум қилди.
У ўз сўзларида, ҳозиргача ушбу қирғиз амалдорини ҳибсга олиниш сабаблари айтилмаган деб таъкидлади.
Абдил Сегизбаев 10 январь куни бўлиб ўтган президентлик сайловларида амалдаги президенти Садир Жапаровнинг рақибларидан бири эди.
Сегизбаев президентлик сайловларидан олдин ўлим билан таҳдид қилинганини айтган эди.
Шунингдек Қирғизистоннинг собиқ бош вазири Муҳаммадкалий Абилгазиев ноқонуний бойишда гумон қилиниб ҳибсга олинган.
-
Қирғизистон президентлик сайловидаги ғарбпараст партияси номзоди янги президент устидан шикоят қилди