ноябр 01, 2021 13:19 Asia/Tashkent
  • Тожикистонда Толибонга қаршилик кўрсатаётган мухолифат ҳаракати офиси очилди
    Тожикистонда Толибонга қаршилик кўрсатаётган мухолифат ҳаракати офиси очилди

Аҳмад Масъуд раҳбарлигидаги Афғонистоннинг Панжшер вилоятида Толибонга қаршилик кўрсатаётган мухолифат гуруҳининг офиси Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида очилди.

Кеча Душанбе шаҳридаги Афғонистон элчихонасининг расмийлари,  Афғонистоннинг марҳум миллий қаҳрамони Аҳмадшоҳ Масъуднинг ўғли Аҳмад Масъуд бошчилигидаги Панжшер вилоятида Толибон гуруҳига қарши курашётган мухолифат гуруҳи идораси яқинда Душанбе шаҳрида фаолиятларини бошлайди деб тасдиқлади.

Аммо Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати,  бу офиснинг очилиши тўғрисида хабар йўқлигини маълум қилган.

Бошқа хабарга кўра, якшанба куни  Кобулда бўлиб ўтган матбуот анжуманида,  Афғонистон муваққат давлатини расман тан олмаслик бу мамлакат ва минтақа учун келтириб чиқарадиган муаммоларга тўхталиб,  бу масалани яқин келажакда ҳал этилишига умид билдирди.

Толибон ҳаракати наттоғи Афғонистон муваққат ҳукуматини тан олиш учун барча -шарт-шароитлар яратилгани даъво қилиб, дунё мамлакатларини бу ҳукуматни тан олишга чақирди.

 

Ёрлиқ