Тожикистон Афғонистонга ёрдам беришга тайёр
(last modified Fri, 05 Nov 2021 08:37:34 GMT )
ноябр 05, 2021 13:37 Asia/Tashkent
  • Тожикистон Афғонистонга ёрдам беришга тайёр
    Тожикистон Афғонистонга ёрдам беришга тайёр

Тожикистон президенти Афғонистонга логистик ёрдам кўрсатишга тайёрлигини маълум қилди.

 “Халқаро ҳамжамиятни ташвишга солаётган Афғонистондаги чуқур сиёсий, ҳарбий, иқтисодий ва ижтимоий инқироз минтақамиздаги вазиятни янада кескинлаштирди”, — деди Тожикистон президенти Имомали Раҳмон.

"Афғонистон ҳанузгача замонавий таҳдид ва таҳдидлар манбаи бўлиб қолмоқда ва бу мамлакат билан узоқ чегарага эга бўлган Тожикистон биринчи ўриндаги хатарда турибди", - дейди Раҳмон.

Аввалроқ Тожикистон президенти Имомали Раҳмон БМТ Бош Ассамблеясидаги чиқишида Афғонистондаги “гуманитар фалокат” юзасидан инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг жим туришини танқид қилиб, ҳукумат тузилмасини аниқлаш учун кенг қамровли ҳукумат тузиш ва референдум ўтказиш зарурлигини таъкидлаган эди.

 

 

 

 

Ёрлиқ