Нурсултон Назарбоевнинг Қозоғистондаги президентлик сайловларида иштирок этиши тақиқланди
(last modified Sun, 04 Sep 2022 05:03:56 GMT )
сентябр 04, 2022 10:03 Asia/Tashkent
  • Нурсултон Назарбоевнинг Қозоғистондаги президентлик сайловларида иштирок этиши тақиқланди
    Нурсултон Назарбоевнинг Қозоғистондаги президентлик сайловларида иштирок этиши тақиқланди

Қозоғистон Адлия вазирлиги эълонига асосан бу мамлакат собиқ президенти Нурсулон Назарбоев, жорий йилнинг куз фаслида ўтказиладиган навбатдан ташқари президенлик сайловларда қатнаша олмайди.

Қозоғистон парламенти йиғилишида мамлакат Адлия вазири ўринбосари Олмо Моконова ўз сўзларида, референдумлардан бирида маъқулланган мамлакат конституциясига киритилган ўзгаришлар асосида, Назарбоевнинг сайловларда чекланмаган миқдорда қатнашишига рухсат берувчи банд бекор қилинди ва бу эса Назарбоевнинг Қозоғистон президенти сайловида ўз номзодини илгари суриш ҳуқуқига эга эмаслигини англатади.

Референдумда Қозоғистон конституциясига киритилган ўзгартиришлар халқнинг 77,18 фоизи томонидан қўллаб -қувватланди.

Қозоғистон президенти Қосим Жомарт Токаев 1 -сентябрида мамлакат халқига йиллик мурожаатини тақдим этганида жорий йилнинг куз фаслида навбатдан ташқари  президентлик сайловларини ўтказилишини таклиф қилди.

Нурсултон Назарбоев қарйиб 30 йиллик ҳокимиятдан сўнг,  2019-йил февраль ойида 79 ёшида истеъфога чиқди.