Толибон ҳаракати Москванинг учрашувига таклиф қилинмаганига муносабат билдирди
Афғонистондаги Толибон муваққат ҳукумати ТИВ бу ҳаракат вакилларини Москвадаги йиғилишга таклиф этилмаганидан норозилик билдирди.
Россия пойтахи -Москва шаҳрининг Афғонистон бўйича маслаҳат учрашуви шу йилнинг ноябрь ўрталарида ўтказилиши режалаштирилган.
Йиғилишда Россия,Эрон, Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Қозоғистон,Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон вакиллари иширок этади. Россия расмийлари шунингдек Толибон ҳаракат вакиллари таклиф қилинмаганини ҳам маълум қилдилар.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Толибон муваққат ҳукумати ТИВ толибларнинг Афғонистон бўйича Москва йиғилишида қатнашишга таклиф қилинмаганига жавобан бизсиз бу учрашув тўлиқ эмаслигини маълум қилди.
Толибон ТИВ матбуот котиби Абдулқаҳҳор Балхий эса бу борада Толибон ҳаракатини бундай учрашувга келмаслигига ўзаро алоқаларга салбий таъсир кўрсатишини мумкинлигини иддао қилди.
"Афғонистон энди мустақил, масъулиятли ва қонуний ҳукуматга эга ва бутун мамлакат бўйлаб хавфсизликни таъминлай олди, ҳамда чегараларни хавфсиз сақлаш, қўшни давлатлар, минтақа ва дунё билан сиёсий иқтисодий ва хавфсизлик соҳаларида конструктив ҳамкорлик қила олади деб даъво қилди Балхий.