Толибон ҳаракати Путин сўзларига муносабат билдирди
(last modified Mon, 28 Nov 2022 06:51:04 GMT )
ноябр 28, 2022 11:51 Asia/Tashkent
  • Толибон ҳаракати Путин сўзларига муносабат билдирди
    Толибон ҳаракати Путин сўзларига муносабат билдирди

Толибон муваққат ҳукумати матбуот котиби ўринбосари Россия президентининг Афғонистондаги инклюзив ҳукумат ҳақидаги сўзларига аксиламал кўрсатди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Толибон ҳаракати матбуот котиби ўинбосари Билол Каримий Россия президенти Владирир Путиннинг КХШТда Афғонистон масаласи бўйича бу мамлакатда инклюзив ҳукумат тузиш зарурати ҳақидаги нутқини унинг ички ишларига аралашиш деб иддао қилди.

Толибон ҳаракати матбуот котиби ўринбосари сўзларининг бошқа қисимда бу масалани дунё ва минтақа давлатлари билан дипломатик каналлар орқали муҳокама қилиш кераклигини ҳам қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, КХШТ йиғилишида Владимир Путин Афғонистон ҳақидаги нутқида бу давлат инклюзив ҳукумат тузиш сари ҳаракат қилиши кераклигини айтган эди.

Ҳозиргача БМТ ёки дунёнинг бирон бир давлати Афғонистондаги Толибон ҳукуматини тан олгани йўқ.

Ёрлиқ