ноябр 01, 2023 18:46 Asia/Tashkent
  • Туркманистонда Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирларининг “5+1” учрашуви ўтказилди
    Туркманистонда Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирларининг “5+1” учрашуви ўтказилди

Туркманистонда Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирларининг “5+1” учрашуви ўтказилди

Ашхободда (Туркманистон пойтахти) Европа Иттифоқи Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби ва Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги саайтининг хабар қилишича, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти Бош котиби ва Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари учрашувида минтақавий хавфсизлик, барқарор ривожланиш ва ҳамкорликнинг энг муҳим масалалари юзасидан фикр алмашилилиб, барқарорлик, чегара хавфсизлиги, иқлим ўзгариши ва экология, шунингдек, транспорт алоқалари билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.

Тадбирда Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари ҳамкорликнинг аниқ масалалари ва мақсадлари юзасидан фикр алмашдилар, ҳар бир иштирокчи давлатнинг ушбу соҳалардаги ҳаракатларини тушунтирдилар ҳамда минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар бўйича бир қатор муҳим ғоя ва таклифларни илгари сурдилар.

Иқлим ўзгариши ва атроф-муҳит муаммолари билан боғлиқ масалаларни ўрганиш доирасида мазкур конференция иштирокчилари ҳам ушбу йўналишда ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича биргаликдаги ҳаракатларни амалга ошириш зарурлиги ҳақида умумий фикр билдирдилар.

Глобал тараққиётнинг асосий йўналиши – барқарор транспорт соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш мазкур анжуман кун тартибидаги яна бир муҳим мавзулардан бири бўлиб, унинг доирасида мазкур йўналишда жамланган ҳаракатлар учун кенг имкониятлар мавжудлиги таъкидланди.

Ёрлиқ