феврал 02, 2024 16:50 Asia/Tashkent
  • Сионистлар ҳужумида Сурияда Эрон ҳарбий маслаҳатчиларидан яна бири шаҳид бўлди
    Сионистлар ҳужумида Сурияда Эрон ҳарбий маслаҳатчиларидан яна бири шаҳид бўлди

Сионистик режим қирувчи самолётларининг Дамашқ жанубидаги Ақраба шаҳридаги Сайида Зайна ҳудуди яқинига уюштирган ҳужумида Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпуси ҳарбий маслаҳатчиларидан яна бири шаҳид бўлди.

Эрон телерадиокоманиясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Исроил режими қирувчи самолётлари Дамашқ жанубидаги Ақраба шаҳрида аэропорт йўлида ва Сайида Зайнаба  ҳудуди яқинидаги масофани нишонга олди.

Сионистлар ҳужумида Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпуси аъзоси ва ҳарбий маслаҳатчиси Саъид Алидодий шаҳодатга эришди.

Сурия армияси ҳам ўз баёнотида, бу ҳужум бугун эрталаб Исроил режими қирувчи самолётлари босиб олинган Голан теппаликлари осмонидан бир неча ракета отди ва Дамашқ шаҳри жанубидаги баъзи нуқталарга ҳужум қилди, деб эълон қилди.

Сурия қуролли ва ҳаво ҳужумидан мудофаа системаси сионистик режим ракеталарини тутиб уларнинг бир қанчасини йўқ қилинган ва бу ҳужум фақат моддий зарар етказганини ҳам таъкидлади.

бу эса сўнги ҳафталар ичида, сионистик режим Фаластин ва Ливан қаршилик кучларининг ишғол этилган ҳудударга қарши  ўнг қанот курашларининг янги тўлқинини тўхтатиш мақсадида  Суриянинг турли ҳудудларига уюштирган навбатдаги террорчилик ҳужумидир.

Исроил режимининг террорчилик ҳаракатлари қаршисида болаларни ўлдирувчи бу режимнинг ғарблик тарафдорларининг шармандали сукути  ҳамда АҚШ ва Ғазонинг бу жиноятларга маъноли ёрдам ва шериклиги билан бирга бу режимнинг Ғазо соҳилидаги геноцидларининг давом этишига сабаб бўлмоқда.

Ёрлиқ