Мулло Садро
(last modified Sun, 06 Jan 2019 08:29:14 GMT )
Январ 06, 2019 13:29 Asia/Tashkent
  • Мулло Садро
    Мулло Садро

Мулло Садро ва Садрул-Муталлиҳин номи билан машҳур бўлган Садриддин Муҳаммад Шерозий ҳижрий-қамарий 980 йил жумодиюл-аввал ойининг 9-куни Шероз шаҳрида дунёга келди.

Мулло Садро ўзининг ахлоқий ва илмий маълумотларини сафавийлар сулоласининг даврида яшаб ва фаолият олиб борган мислсиз олим Шайх Баҳоий дарсларидан олди. У ўзининг маънавий пойдеворини буюк ва машҳур донишманд Мирдоднинг олдида мукаммаллаштирди.

Сафавия пойтахти Қазвиндан Исфаҳон шаҳрига кучирилганидан кейин Садриддин Муҳаммад ҳам ўз устозлари билан Исфаҳонга келди ва Мир Фендиринскийнинг дарсларига қатнашди.  

Мулло Садро рижол, фиқҳ, ва усул илмларини Шайх Баҳоий, фалсафа, калом, ирфон ва завқий илмларини эса Мирдод ва табиий илмлар, риёзиёт, астрономия ва ҳайат илмларини бўлса Ҳаким Абулқосим Мир Фендиринскийдан ўрганди. Мулло Садро ақл ва фалсафанинг дин ва ваҳий билан алоқасини баён қилди. У фалсафанинг ирфоний йӯналиши "Ҳикмати мутаъолия"-нинг асосчисидир. У ушбу мактабда  диний фалсафа ва ирфон ёки бошқа сўз билан ифодалаганда , нафсни поклаш ҳамда ваҳий ва ақлий далилни бир мажмўага киритиб, бирлаштирди. Бу буюк олимнинг фалсафий нуқтаи назарларига мухолиф бўлган уламоларнинг босими натижасида у Исфаҳонни тарк этишга мажбур бўлди. У Қум яқинида жойлашган Кухак қишлоғига борди ва беш йил, айрим маълумотларга кўра, 15 йилдан кейин Шерозга боради.

Мулло Садро ислом дунёсининг буюк файласуфларидан ҳисобланади. Ғарб исломий фалсафа билан танишишининг бошланиши 11 асрдан фалсафий асарларни таржима қилиш билан бошланган. Исломий фалсафа билан танишиш одатда Ибн Рушд, Ибн Сино ва Ғаззолий асарларини таржима қилиш ва улар билан ошно бўзлиш билан бошланган. Бу даврда исломий фалсафа Ғарб фалсафасига чуқур тасир етказган.

Мулло Садронинг фалсафий асарларни яратиши Декарт томонидан Ғарб замонавий фалсафасини яратиши билан туғри келади. Аммо модерн даврида Ғарб ўзини Шарқдан бутунлайин мумтоз деб билади ва шарққа ориенталистик нуқтаи назар билан қаради. Шунингдек ўзини исломий ва шарқий фалсафадан эҳтиёжсиз деб биларди. Шу сабабдан уч аср давомида Мулло Садронинг фалсафаси уларни ўзига жалб этмаган эди.  Ғарбда маънавий ва фикрий бўҳрон ҳоким бўлиши, ерда жаннатни қуриш идеясининг мағлуб бўлиши ҳамда биринчи ва иккинчи жаҳон урушларининг вужудга келиши натижасида Ғарбда бошқатдан исломий ва шарқ фалсафаси ва маънавиятига эътибор бериш бошланди. Бу ҳаракатнинг пешвосини франциялик файласуф Рене Ганун ва Генри Карбин деб билишади.  

Генри Карбин

Борлиқ, Худо борлигини исботлаш, ўлимдан кейин ҳаёт, ахлоққа эҳтиёж сезиш ва идрок каби муҳим масалалар Мулло Садро фалсафасида таҳлил ва баён этилади. Исломий фалсафанинг тили мулоқот қилиш учун Ғарб дунёси ва исломнинг ақлий муштарак тили ҳисобланади. Бошқа динлар ёки динсиз одамлар билан ҳадис ёки қуръонга таяниб мулоқот қилиш мумкин эмас. Чунки улар Қуръоннинг иллоҳий китоб эканлиги ва маъсумин (а) каломини қабул қилишмайди. Аммо ақл тили муштарак тил ҳисобланади. Шунинг учун исломий фалсафага таяниб билвосита аҳли байт(а) ва Худо каломининг юксак маърифатини Ғарб дунёсига таништириш мумкин.   

Мулло Садронинг кўп китоблари мақола, рисола ва китоб шаклида Ғарб мамлакатларида нашр этилган. Аммо мулло Садро асарлари кам Европа тилларидан таржима этилган. Ҳозирги кунгача, “Машоир” китоби Сайид Ҳусейн Наср томонидан,”Аршия” китоби Жеймс Морис томонидан, “Эксирул-Орифин”  Читик томонидан ва Мулло Садро “Асфор “ китобининг саккинзинчи ва тўққизинчи жилди инглиз тилида таржима қиланган ва нашр этилган. Шунингдек ўтган йиллар давомида “Зардуштдан ҳозирги кунгача исломий ва Эрон фалсафаси андешаларини таништириш” унвонида  энг муҳим асар беш жилдда Сайид Ҳусейн Наср ва Меҳдий Амин Разавий томонидан нашр этилди. Бу асарнинг аҳамияти шундаки, ҳар бир файласуфнинг андешаларини таништириш билан бирга Мулло Садро китобининг айрим қисмлари таржима этилган. Бу китобнинг тўртинчи жилди Суҳравардийнинг ашроқий фалсафаси, бешинчи жилди Теҳрон, Исфаҳон ва Шероз мактабининг файласуфлари ҳақида ёзилган. Китобнинг бешинчи жилди Мулло Садро фалсафасини ижод этиш заминалари ва фикрий вазъиятини таҳлил этишдан кейин Мулло Садро фалсафасини  таништириш ва Муллро Садродан кейин Қожор давригача бўлган Мулло Садронинг фалсафаси таҳлил этилади.    

Бу буюк олимдан арзирли маънавий мерос қолди. Ёзган китобларининг сони 40 дан ортиқдир. Бу иллоҳий олимнинг энг муҳим китоби “Асфор арбаъа" ҳисобланади.

Охири раббоний бу олим ва исломий файласуфҳижрий- қамарий 1050 йилда еттинчи маротаба Ҳаж сафарига бориш пайтида, Ироқнинг Басра шаҳрида 71 ёшида вафот этди ва уша шаҳарда дафн этилди.