Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
(last modified Sun, 26 Dec 2021 13:55:57 GMT )
декабр 26, 2021 18:55 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
    Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида

Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 19 декабрь –26 декабрь кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

  • Покистон пойтахтида Ўзбекистон ва Афғонистон делегациясининг музокаралари бўли ўтди

 

  • Ўзбекистон ва Россия Миллий гвардиялари ўртасидаги ҳамкорликлар мустаҳкамланмоқда

 

  • Гулнора Каримовага тегишли пулларнинг аксариятини мусодара қилди

 

  • Андижонда «Ҳизб ут-Таҳрир»га аъзолиги учун жазони ўтаб чиққан 12 киши қайта қўлга олинди

 

  • Ўзбекистонда табиий газни қайта ишлаш йирик заводи ишга туширилди

****

 

Исломобод шаҳрида 18 декабрь куни Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида иштирок этаётган Ўзбекистон делегацияси Афғонистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амир Хон Муттаки билан музокаралар ўтказди

Ўзбекистон ТИВ хабарига таяниб Дарё сайтининг хабар қилишича, суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати, уларни ривожлантириш истиқболлари, хусусан, савдо-иқтисодий ҳамкорлик соҳасидаги масалалар муҳокама қилинди.

Афғонистон томони Ўзбекистон президентига мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий инфратузилмасини тиклаш, шунингдек, Афғонистон ҳудудида транспорт ва энергетика соҳаларида йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишда кўрсатилаётган ёрдам учун самимий миннатдорлик билдирди.

Афғонистон вазири Ўзбекистоннинг Термиз шаҳрида афғон халқига тезкор гуманитар ёрдам кўрсатишга қаратилган транспорт-логистика хабини ташкил этиш ташаббусини чуқур миннатдорлик билан қабул қилди. Ўзбекистоннинг бу ҳаракатлари мамлакатлар ва халқларнинг тарихий ва маънавий яқинлигини яна бир бор ифодалаши таъкидланди.

Шунингдек, Афғонистон томони мамлакатдаги аёллар ва миллий озчиликлар ҳуқуқларига риоя қилиш бўйича илгари берган халқаро ваъда ва мажбуриятларини бажариши зарурлигини қайд этилди.

***

Ўзбекистон ва Россия

 

Ўзбекистон Миллий гвардия қўмондони, генерал-майор Рустам Жўраев Россияга расмий ташрифида Росгвардия раҳбари Виктор Золотов билан учрашувда хавфсизлик масалалари ва кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантириш муҳимлиги алоҳида таъкидлади.

Ўзбекистон Миллий гвардия қўмондони, генерал-майор Рустам Жўраев  ва Росгвардия раҳбари Виктор Золотови ўртасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳарбий кадрлар тайёрлаш соҳасида ўзаро тажриба алмашиш бўйича амалий чора-тадбирларни амалга оширишга қаратилган ва 2022-йилга мўлжалланган Ҳамкорлик режаси имзоланди”, - дейилган хабарда.

Ўзбекистон делегация аъзолари Москва шаҳридаги Росгвардия Бош бошқармасида ҳам бўлиб, унда бўлинмаларнинг жанговар-хизмат фаолияти, техника ва қурол аслаҳалари, шунингдек, тезкор махсус отрядининг кўргазмали чиқиши билан танишдилар.

 

***

Швейцария Федерал суди Гулнора Каримова билан боғлиқ компанияларга тегишли бўлган 293 миллион долларни мусодара қилиш тўғрисида қарор чиқарди

Швейцария Федерал суди қарор чиқаришга Гулнора Каримова ва унинг ёрдамчисини ноқонуний йўл билан олинган даромадларни "ювиш"да айбдор деб топилгани сабаб бўлган. Маълум бўлишича, Каримовага тегишли бўлган Takilant компанияси Шейцария банкларида аниқланган бир неча шубҳали ҳисоб рақамлари билан боғлиқ бўлган.

Лекин даромаднинг бир қисми - 70 миллион доллар, жиноий йўл билан олингани аниқланмагани сабабли Takilant компаниясига қайтарилади, - дейилган

2018 йилда Швейцария суди Гулнора Каримовага тегишли бўлган бешта ҳисоб рақамларидан 555 миллион долларлик активларни мусодара қилиш тўғрисда қарор чиқарган эди. 2019 йилда Швейцария ушбу маблағлардан 130 миллионов доллари Ўзбекистонга қайтарилиши ҳақида маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда Ўзбекистон Бош прокуратураси томонидан олиб борилган тергов натижасида дунёнинг турли бурчакларидан Гулнора Каримовага тегишли бўлган умумий қиймати 2 миллиард долларлик кўчмас мулк ва бошқа бойликлар аниқланган эди. Ушбу бойликларнинг аксарияти Швейцария ($800 млн.), Ирландия ($300 млн.) ва БАА ($120 млн.)да экани аниқланган.

 

***

Ўзбекистоннинг Андижон вилоятида «Ҳизб ут-Таҳрир»га аъзолиги учун жазони ўтаб чиққан 12 киши яна шу ташкилотга аъзо бўлгани учун қўлга олинди.

Бундан олдин  «Ҳизб ут-Таҳрир» сафида фаолият олиб борганлиги учун узоқ йиллар жазо муддатини ўтаб чиққан А.А. (1968 йилда туғилган) жиноий фаолиятини тиклаб, 11 нафар собиқ ғоядошларини ўзининг ноқонуний ҳаракатларига жалб қилган.

Ушбу шахсларнинг барчаси муқаддам «Ҳизб ут-Таҳрир» ташкилотига аъзо бўлгани учун жазо муддатини ўтаб чиққан. Улар ҳукумат томонидан кўрсатилаётган ижтимоий, ҳуқуқий ва маънавий кўмакка қарамасдан, жиноий тил бириктириб, аҳоли орасида ҳамда интернет орқали экстремистик ғояларни тарғиб қилиш ва шу йўл билан сафларини кенгайтиришга қаратилган ноқонуний хатти-ҳаракатларни содир этган.

Ҳибсга олинган шахсларда экстремистик мазмундаги материаллар мавжудлиги аниқланган ва улар процессуал тартибда расмийлаштириб, олиб қўйилган.

Қайд этилишича, ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов-суриштирув тадбирлари амалга оширилмоқда.

 

***

Шавкат Мирзиёев

 

Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилояти Ғузор туманида барпо этилган Uzbekistan GTL заводини ишга тушириш маросимида иштирок этди.

Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилоятида очилган янги корхона GTL, яъни "газни - суюқликка" технологияси асосида йилига 3,6 млрд метр куб табиий газни қайта ишлаб, 1,5 млн тонна тайёр маҳсулотлар - авиакеросин, дизель ёнилғиси, нафта, суюлтирилган газ ишлаб чиқариш қувватига эга деб хабар қилди Кун сайти.

Бундай завод шу пайтгача жаҳонда фақат 4 та давлатда – Қатар, Нигерия, ЖАР ва Малайзияда барпо этилган.

Бу ерда йилига умумий қиймати 1 миллиард АҚШ доллари ёки 12,8 триллион сўмдан ортиқ импорт ўрнини босувчи нефть маҳсулотлари ва углеводород хомашёлари ишлаб чиқарилади.

UzGTL синтетик суюқ ёнилғи ишлаб чиқариш лойиҳаси яратилишида Sasol (Жанубий Afrika), Haldor Topsøe (Дания), Chevron (АҚШ) ва Honeywell каби етакчи компанияларнинг илғор технологик ечимларидан фойдаланилди.