Остона жараёнининг кафил давлатлари саммитининг якуний баёноти
(last modified Thu, 24 Nov 2022 08:17:18 GMT )
ноябр 24, 2022 13:17 Asia/Tashkent
  • Остона жараёнининг кафил давлатлари саммитининг якуний баёноти
    Остона жараёнининг кафил давлатлари саммитининг якуний баёноти

Эрон Ислом Республикаси, Россия ва Туркия Остона жараёни кафилларининг 19-йиғилиши якуний баёноти доирасида Сурия шимоли билан боғлиқ келишувларни амалга ошириш ва бу мамлакатнинг мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигига тўлиқ амал қилиш зарурлигини таъкидладилар. 

Қозоғистон мезбонлик қилган Сурияда тинчлик бўйича 19-Халқаро Остона конференсиясининг якуний баёнотида сионистик режимнинг Сурияга қайта-қайта тажовузкор ҳужумлари қораланди. Шу билан бирга, Остона жараёнининг кафил давлатлари Суриядаги барча фитналарни рад этиб, таъкидладилар:Сурия шимоли-шарқида хавфсизлик ва барқарорликка фақат Суриянинг миллий суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини сақлаш асосида эришилади. Остона йиғилишининг якуний баёнотида яна шундай дейилади: Суриядаги террорчи гуруҳлар ва сепаратистик гуруҳларни қўллаб-қувватлаётган давлатларнинг ҳаракатлари қораланади. Қолаверса, Сурия нефтини ўғирлаш ҳам қораланган иш бўлиб, унинг даромадлари бу мамлакат халқига қайтарилиши керак. Остона жараёнини кафолатловчи давлатлар раҳбарларининг 19-йиғилиши алоҳида шартлар асосида ўтказилди. Шунга кўра, айтиш керак:Бу учрашув Туркия ва Сурия раҳбарлари учинчи давлатда икки томонлама учрашув ўтказиш учун маслаҳатлашаётган бир вазиятда ўтказилди. Ҳукмрон Адолат ва Тараққиёт партиясига яқин туркиялик ёзувчи Абдул Қодир Салви ҳам худди шу контекстда Анқара ва Дамашқ раҳбарларининг Туркия ва Сурия муносабатлари ҳақидаги учрашувини ошкор қилди. Туркиялик таҳлилчи ва Ҳурриет газетаси шарҳловчиси Абдул Қодир Салви Туркия-Сурия муносабатлари ҳақида ёзган ёзувида:“Эҳтимол, Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва Башар Асад ўртасидаги учрашув Россияда Владимир Путин мезбонлигида бўлиб ўтади”.

Остона саммити

 

Аввалроқ Туркия президенти Туркия-Сурия алоқаларининг разведка ва хавфсизлик даражасидаги аҳамиятига тўхталиб, шундай деган эди:“Сурия президенти билан икки томонлама учрашув ўз вақтида бўлиб ўтади”. Туркия расмийларининг Сурия ҳукумати билан учрашиш бўйича ўша маслаҳатлашувлари Остона жараёнининг кафиллари бўлган давлат раҳбарларининг 19-йиғилишининг аҳамиятини янада оширди. Ўтган ойлар давомида Туркия матбуоти ва сиёсий муҳитида Сурия билан муносабатларни нормаллаштириш зарурлиги масаласи жиддий кўтарилди. Шулардан келиб чиқиб, Ўзбекистон пойтахти Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган Шанхай саммити доирасида Башар Асад ва Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг учрашуви ҳақида тахминлар пайдо бўлди. Лекин бу содир бўлмади. Кейинроқ Ражаб Тоййиб Эрдўған: “Мен Башар Асад билан Самарқандда учрашмоқчи эдим”, деди. Ўшанда Анқара ҳукумати эълон қилди:“Дамашқ билан хавфсизлик даражасида мунтазам учрашувлар бўлиб туради, бироқ томонлар сиёсий даражадаги учрашув босқичига ҳали етиб бормаган”. Шу доирада Дамашқни бошқараётган қонуний ҳукумат муносабатларни нормаллаштириш учун дастлабки шартларни таклиф қилди, жумладан Туркия ҳарбий кучларини Сурия шимолидан олиб чиқиб кетиш ва Туркиянинг Сурия шимолидаги Озод Сурия армияси номли қуролли гуруҳларни қўллаб-қувватлашни тўхтатишни айтиш мамкин. Дамашқ шартлари Сурия шимолидаги террор ҳаракатларни Туркия ва Сурия ўртасида муроса бўлишидан хавотирга солмоқда. Бу оқимлар суиистеъмол қилинганликларини англаб етдилар. Шу сабабдан бу алданган оқимлар Туркияга қарши тўполон ва норозилик кўрсата бошладилар. Афтидан, сўнгги воқеалар Туркия ҳукуматининг Сурия билан алоқалар масаласидан вақтинча чекинишига сабаб бўлган.

Қўшни давлатлар билан “но кескинлик” сиёсатини ўтказиш ўрнига қўшни давлатлар билан урушга кирган Анқара ҳукумати мулозимларининг сўнгги бир неча йилдаги барча сиёсатларидан чекинишини ҳам эътибордан четда қолдирмаслигимиз керак. Ражаб Тоййиб Эрдўған ҳукумат сиёсати Туркиянинг БАА, Саудия Арабистони, Миср, Сурия, Ироқ, Европа Иттифоқи, Америка Қўшма Штатлари ҳамда Исроилнинг  ирқчи режими ва бошқа Ўрта Ер денгизи давлатларининг билан муносабатларига катта зарарли таъсир кўрсатган эди, энди эса Анқара бу сиёсатни қайта кўриб чиқяпти. Туркия ҳукумати нега минтақадаги айрим давлатлар билан муносабатларни бузишни, кейин эса бу муносабатларни қайта кўриб чиқишни бошлагани номаълум. Аммо ҳозирги вазиятда Анқара ҳукумати расмийлари учун  Аввалги нотўғри сиёсатдан чекинишдан ташқари ҳеч қандай ечим йўқдек кўринади. Умумий хулосада шуни айтиш керак:Остона жараёни кафил давлатлари раҳбарларининг 19-йиғилиши Туркия-Сурия муносабатларида сўнгги ўн йилликдаги муаммоларга барҳам бера оладиган бир вазиятда ўтказилди. Чунки Туркия расмийлари ниҳоят ўзларининг нотўғри сиёсатларини, айниқса Сурияни бошқараётган қонуний ҳукуматга нисбатан қайта кўриб чиқишдан бошқа чораси йўқ деган хулосага келишди.