феврал 04, 2023 11:34 Asia/Tashkent
  • \\\
    \\\"Фажр 44\\\" Ислом инқилоби ғалабаси йиллигига бағишланган махсус дастур (Ислом инқилобининг Афғонистонга трансминтақавий таъсири) учинчи дастур

1979-йилда Эронда Ислом инқилобининг ғалабаси кўплаб минтақавий ва минтақадан ташқари таъсирларга эга бўлди ва бу дастурда унинг Афғонистонга таъсирини кўриб чиқамиз.

Эрон Ислом Республикасига яқинлиги ва этник, диний, тил ва тарихий умумийликлари туфайли Афғонистон Эрон Ислом инқилобидан энг катта таъсирга эга бўлди. Бунда ислом инқилоби ғалаба қозонганида Афғонистон бошқарув нуқтаи назаридан кўплаб ўзгаришларга дуч келди. Совет Қизил Армияси Афғонистонга кириб, бу мамлакатни босиб олди ва Афғонистон Совет Иттифоқи ҳарбийлари учун ботқоққа айланишини ҳеч қачон тасаввур қилмасди. Босқинчиларга қарши туриш учун Афғонистонда турли жиҳодий гуруҳлар ташкил этилган бўлса-да, улар баъзан Америка сиёсати таъсирида бўлган.

Аммо Афғонистондаги жиҳодий ҳаракатлар Совет Қизил Армияси билан тўқнаш келишга муваффақ бўлгач, жиҳодчи гуруҳлар Эрондаги Ислом инқилобининг таъсири остида қолди, бу ислом уйғониши деб ҳам аталади. Улар қудратли ташкилотлар туздилар, улар ниҳоят Эрон халқининг инқилобий ҳаракати таъсирида босқинчиларга қарши туриш учун икки баробар руҳия топдилар. Гарчи бегоналарга қарши кураш афғон халқининг ўзига хос хусусиятларидан бири бўлса-да, у инглиз мустамлакачисига қарши туриш ва уни Афғонистондан ҳайдаб чиқаришда тўлиқ намоён бўлди. Аммо бундай руҳиятнинг Эрон халқининг инқилобий ҳаракатидан олинган руҳият билан уйғунлашуви жиҳодий ҳаракатларнинг Англиядан кейин дунёнинг бошқа бир қудратли давлатини Афғонистондан қувиб чиқаришига сабаб бўлди.

Афғонистондаги сиёсий масалалар бўйича эксперт Абдулҳодий Ҳидоят шундай дейди:“Исломий инқилобнинг Эрондаги ғалабасининг дастлабки йилларида энг катта таъсири Афғонистондаги жиҳодий ҳаракатларга бўлганини ишонч билан айтишимиз мумкин. Эрон ва Афғонистон халқлари ўртасида кўплаб умумий жиҳатлар мавжуд бўлиб, улар Афғонистон халқининг ички ва ташқи муаммо ва қийинчиликларга қарши туришда Эрон халқининг инқилобий ҳаракатларидан ўрнак олишига сабаб бўлган.

Эрондаги ислом инқилобининг Афғонистонга иккинчи таъсири Афғонистонда исломий бошқарув ўрнатишга қаратилган исломий тенденцияларнинг кучайишидир. Аслида Эрон Ислом инқилоби Афғонистондаги коммунистик кучларга ҳалокатли зарба берди. Имом Ҳумайний (р.а.)нинг инқилобий ва исломий тушунчаларидан ғоялар олиб, исломий тушунчаларнинг Афғонистон халқининг сиёсий ва ижтимоий адабиётига кириб келишига сабаб бўлди. Шундай қилиб, халқ ташкилотлари, жумладан, масжид ва такияларда янги ҳаракатлар бошлаб, Афғонистон халқида инқилобий руҳни кучайтириш орқали юксак мақсад ва мақсадли жиҳодий ҳаракатлар ва гуруҳлар янги ҳаётга эга бўлдилар. Айни пайтда диний ва инқилобий стратегияларни тайёрлаш ва шакллантириш мақсадида афғон уламолари билан боғлиқ ташкилотларнинг ташкил этилишини Эрон Ислом инқилобининг афғон уламоларига берган неъматларидан бири деб ҳисоблаш мумкин. Улар Имом Ҳумайний (р.а.)нинг исломий ва инқилобий таълимотларидан фойдаланиб, жиҳодий ҳаракатларни ташкил қилдилар ва уларга раҳбарлик қилдилар.

Афғонистондаги сиёсий масалалар бўйича эксперт Муҳаммад Ҳусайн Ҳақёр шундай дейди:“1979 йил март ойида Ҳирот шаҳарларида ва 1979 йил июн ойида Кобулда коммунистик тузумга қарши кўтарилган халқ қўзғолони афғон халқининг инқилобий ҳаракатларга ва Ислом инқилоби асосчисининг исломий таълимотларидан олган таьсирининг ёрқин мисолидир. Бу Афғонистондаги халқ норозиликларида ўз аксини топди." 

Диний ўзликка қайтиш - Эрон Ислом инқилобининг Афғонистондаги жамоатчилик фикри ва турли оқимларга таъсиридан яна бири. Эрондаги ислом инқилобидан сўнг Афғонистонда исломий қадриятларга қайтиш шиори қайта тикланди. Шахслар учун исломий исм ва унвонлардан фойдаланиш, диний муқаддас нарсаларни ҳимоя қилиш кескин ошди. Диний фарзларни адо этишнинг жамоатчилик томонидан қабул қилиниши, айниқса, ёшларнинг жума ва жамоат намозларига бориши, диний ва Қуръон таълим дастурларида қатнашиш Афғонистон халқининг Ислом инқилоби таъсирида маънавият билан янги ҳаёт бошлаганини кўрсатди. 

Афғонистондаги сиёсий масалалар бўйича эксперт Раҳматуллоҳ Бижанпур шундай дейди:“Шубҳасиз, Имом Ҳумайний (р.а.)нинг инқилобий ва исломий таълимотларидан илҳомланмаган ҳолда, афғон халқининг босқинчиларга қарши жиҳодчилик ҳаракатлари муваффақиятга эриша олмас эди. Гарчи турли гуруҳлар бу йўлга кирган бўлса-да, аммо Имом Ҳумайний (р.а.) инқилобий таълимотларидан илҳомланган жиҳодий оқимларнинг диний поклиги бошқа мустамлакачилардан ёрдам олмасдан, маънавият ва инқилобий руҳга таянган ҳолда қизил босқинчиларни Афғонистондан сиқиб чиқарди.

  Албатта, Ислом инқилобининг Афғонистон халқига таъсири бу мамлакатнинг ишғол қилинган йиллари билан чекланиб қолмайди, лекин ўтган қирқ йилликда Афғонистон Эрон Ислом инқилоби таъсирида бўлди. Умуман, турли форматларда, жумладан, бир неча миллион афғоннинг Эронда муҳожир сифатида мавжудлигини тилга олиш мумкин. Эрон шаҳарларида одамлар ва уларнинг фарзандлари билан бирга яшаган афғон муҳожирлари турли даражадаги таълим марказларида таҳсил олишган. Улар, албатта, Ислом инқилобининг турли таълимотларидан таъсирланиб, уни Афғонистонга ўтказдилар.

Айни пайтда афғон халқининг терроризм ва террорчи гуруҳларга қарши туриш ва қаршилик ҳаракатини қўллаб-қувватлашдаги инқилобий ва исломий ҳаракатлари Ислом инқилобининг минтақадан ташқарида ҳам ўз таъсир доирасини кенгайтиришдаги муваффақиятини кўрсатмоқда. Шубҳасиз, Афғонистон халқи терроризмни йўқ қилишда муҳим рол ўйнади, бу терроризм халқ хавфсизлигидан ташқари, муқаддас қадамжолар ва мусулмонларнинг диний ўзига хослигини ҳам нишонга олган эди.

 

Ёрлиқ