Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири Фуқаро Мудофааси Халқаро Ташкилоти бош котиби билан учрашди
(last modified Mon, 28 Aug 2017 07:50:37 GMT )
август 28, 2017 12:50 Asia/Tashkent
  •  Фавқулодда вазиятлар вазири
    Фавқулодда вазиятлар вазири

Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва бартараф этиш масалалари билан шуғулланувчи идоралари раҳбарларининг тўққизинчи йиғилиши давомида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири Р.Жўраев ва Фуқаро Мудофааси Халқаро Ташкилоти бош котиби В.Кувшиновнинг икки томонлама учрашуви бўлиб ўтди.

Кун.ўз сайтига кўра, учрашув давомида икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари, ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари ҳамда амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар муҳокама этилди.

Шу билан бир қаторда, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари ҳамда юқорида кўрсатилган тадбирлар режасини амалга ошириш бўйича бажариладиган чора-тадбирлар хусусида ўзаро фикр алмашилди.

Ўз ўрнида таъкидлаш жоизки, Фуқаро Мудофааси Халқаро Ташкилотига (ФМХТ) Франциянинг тиббиёт хизмати генерали Жорж Сен-Поль томонидан асос солинган бўлиб, 1931 йилда «Женева ҳудуди» халқаро ассоциациясига, 1958 йилда Фуқаро Мудофааси Халқаро Ташкилотига айлантирилган. ФМХТнинг асосий вазифалари – фуқаро мудофааси миллий ташкилотлари билан алоқалар ўрнатиш, аҳолини муҳофаза қилиш соҳасида тадқиқотлар ўтказишга кўмаклашиш, фавқулодда вазиятларни олдини олиш, улар содир бўлганда аҳолини ҳаракат қилишга тайёрлаш бўйича тажриба алмашинувини амалга оширишдан иборат.

ФМХТнинг Штаб-квартираси Швейцариянинг Женева шаҳрида жойлашган бўлиб, унга 53 та давлат аъзолик қилади. Хусусан, МДҲ давлатларидан Озарбойжон (03.11.1993й.), Арманистон (01.04.1994й.), Молдова (11.01.1997й.), Россия Федерацияси (06.05.1993й.), Қозоғистон Республикаси (15.03.1996й.) ва Қирғизистон Республикаси (09.01.2012й.). мазкур халқаро ташкилотга аъзо бўлишган.

Ёрлиқ