Ўзбекистон Толибон ва Кобул давлати ўртасида воситачи бўла оладими?
Ўзбекистон президентининг махсус намояндаси Кобул давлатининг таклифи биноан Тошкент давлати Афғонистоннинг тинчлик музокараларига замин яратиш учун Толибон гуруҳига мурожаат қилди,- деб айтди.
Толибон ва Афғонистон давлати ўртасида музокаралар жараёни бошланиши учун сайъ-ҳаракатларнинг авж олгани билан бир вақтда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Толибон сиёсий офисининг аъзосига мурожаат қилингани ҳақида хабар берди.
Бундан олдин Афғонистон ва Ўзбекистоннинг олий мартабали расмийлари терроризм билан қарши кураш олиб бориш ва хавфсизлик бўйича ҳамкорликлар заминасида келиша олишганди.
Экспертларнинг фикрича, Толибон билан музокара қилиш мақсадида Кобул ва Тошкент давлатлари ўртасида муштарак ҳамкорликлар ва шартноманинг имзоланиши мазкур мамлакат расмийларининг икки томонлама ҳамкорликларини чуқур англашганидан далолат беради.
Минтақа масалалари бўйича таҳлилчилар Ўзбекистон расмийларининг олиб бораётган сайъ-ҳаракатларини, айниқса қўшни мамлакатлар билан ҳамкорлик ва минтақа мамлакатлари ишларида ушбу мамлакатнинг муҳим рол уйнашини ижобий деб баҳолашмоқда. Бу ҳақда Қирғизистоннинг сиёсий масалалар бўйича эксперти Ҳусейн Усубалиев шундай деб айтади: "Марказий Осиё, Ўрта Осиё ва Осиёнинг жанубида 2017-2018 йиллар давомида Ўзбекистоннинг олиб борган мислсиз дипломатик фаолиятлари ушбу мамлакат раҳбарлигининг халқаро арсада янги позиция олишидан далолат беради. Ўзбекистон катта аҳамиятга эга бўлган Афғонистон каби минтақада ҳарбий, сиёсий ва иқтисодий заминаларда фаол иштирок этувчи мамлакатлардан бирига айланмоқда."
Шуни таъкидлаш жоизки, Толибон гуруҳи хорижий ҳарбийлар, жумладан Америка ҳарбий кучларининг Афғонистондан чиқишини Афғонистон давлати билан тинчлик музокараларини олиб боришнинг шарт-шароити деб эълон қилган.
Америка ҳарбий кучларининг Афғонистонда ҳузур топиши милодий 2001 йилдан бошланди. Америка Афғонистонда тинчликни барқарор этиш ва хавфсизликни таъминлаш баҳонаси билан ушбу мамлакатни ишғол этди. Бунга қарамай, Американинг Афғонистондаги ҳарбий дахолати Афғонистон халқи ва давлати учун нафақат ижобий мувафаққият келтирмади, балки Афғонистон халқининг фикрига кўра, Америка нотинчликларни келтириб чиқариш, уни ижод этиш, урушни давом эттириш, ноҳарбий шахсларни қатл этиш ва Афғонистонда ИШИД террорчи гуруҳини молиявий ва қурол яроқ билан ҳимоя этишда муҳим рол уйнамоқда. Сўнгги икки ўн йилликда, Афғонистонда АҚШ-нинг ҳарбий ҳузур топиши сабабли Афғонистонда терроризм, нотинчликлар ва гиёҳвандлик моддаларни экишнинг кенг кўламда кенгайиши сабабига айланган. Марказий Осиё минтақасининг географик жойлашуви ва Ғарб давлатлари, жумладан Американинг Афғонистонда ҳузур топишидан келиб чиққан нотинчликларнинг кенгайиши Афғонистон билан қўшни мамлакатлар, жумладан Ўзбекистоннинг хавотирланиши табиий бир ҳолдир. Шунинг учун экстремизм ва терроризмнинг кенгайиши билан қарши кўраш олиб бориш мақсадида Кобул ва Тошкент расмийларининг олиб бораётган сайъ-ҳаракатлари ҳам табиийдир.
Афғонистон ва Ўзбекистон 150 км муштарак чегарага эгадир. Аммо икки мамлакат ўртасида минтақавий ва икки томонлама ҳамкорликларга эҳтиёж сезадиган муштарак масалалар бор. Иқтисодий ва энергетика соҳасидаги ҳамкорликлар ушбу қўшни мамлакатлар ўртасидаги алоқалар жумласидандир. Аммо бу ҳамкорликлар фақатгина терроризмни нобулд этиш ва минтақада тинчликни барқарорлаш билан амалда татбиқ этилиши мумкин.