Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
(last modified Mon, 12 Jul 2021 06:15:22 GMT )
июл 12, 2021 11:15 Asia/Tashkent
  •     Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида

"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 5 июл – 11 июл кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:

  • Ўзбекистон Россиянинг "Sputnik V" ваксинасининг учинчи партияси олиб келинди
  • Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан Афғонистоннинг шимолий ҳудудларидаги вазиятни муҳокама қилди

  • Россия армияси ўзбек ҳарбийларини ўқитишни бошлади

  • Ижтимоий тармоқлар фаолияти чеклангач Ўзбекистонда мобил VPN бирданига оммалашди

  • Ўзбекистон президенти ва БМТ вакили Афғонистондаги вазиятни тартибга солиш масалалари муҳокама қилишди

  • Ўзбекистондаги жамоат жойларида ҳижоб кийишга қўйилган тақиқ бекор қилинди

  • Самарқандда коронавирус беморларини даволаш маркази яна иш бошлади

  • Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 15 июль куни Ўзбекистонга келади

  • Ўзбекистонда пневмония билан касалланиш ҳолати кўпаймоқда

  • Ўзбекистон республикаси инвестиция жалб қилиш бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди

Энди энг муҳим мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:

 

Ўзбекистон ССВ Россиянинг "Sputnik V" ваксинасининг учинчи партияси олиб келинди дея хабар берди.

Россиядан “Спутник V” вакцинасининг навбатдаги 40 минг дозалик 1-компоненти олиб келинди. Аввалроқ Ўзбекистон 240 минг дозали "Sputnik V" ваксинасини қабул қиилиб олганди.

Ўзбекистон бунга қўшимча (ZF-UZ-VAC2001) номли Хитой-Ўзбекистон ваксинасининг 6 миллион 400 минг дозаси ва шунингдек 660 минг доза коронавирусга қарши Астразенка ваксинасини олиб келган эди.  

ХХХХ

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 5 июль куни Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Халқаро кун тартибининг долзарб жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Давлат раҳбарлари мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг, энг аввало, савдо-иқтисодий соҳадаги шерикликнинг бугунги ривожланиш суръатини мамнуният билан қайд этдилар.

Президентлар Афғонистоннинг шимолий ҳудудларидаги аҳвол ёмонлашиши муносабати билан Марказий Осиёдаги вазиятнинг ривожига алоҳида тўхталиб ўтдилар. Ўзбекистон ва Россиянинг ваколатли идора ва ташкилотлари ўртасидаги мунтазам мулоқотлар ва яқин ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.

Бундан аввал Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов Афғонистон чегараолди ҳудудларидаги вазиятнинг ривожланишини муҳокама қилгани, Шавкат Мирзиёев Афғонистондаги вазият юзасидан фикр билдиргани ҳамда Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон Афғонистондаги кескинликнинг кучайиши билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилгани ҳақида хабар қилинганди.

ХХХХ

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги, ўз қўшинларини рус зобитлар томонидан ўқитилишини тўғрисида хабар қилди.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги, Россия ҳарбий зобитлари ўзбекистонлик ҳарбийларига, Самарқанд вилоятидаги Созоғон ҳарибй  майдонида, БТР 82 ва  IGS-17 граната отишни ўргатишмоқда .

Бундан ташқари икки мамлакат ҳарбийлари  ҳарбий операцияларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тажриба алмашдилар.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳисоботига асосан Россия мураббийлари шунингдек БТР 82 ҳайдовчиларини ва  артиллерия ва граната отишни ўргатишади.

Бу ўқув кучлари 14 кун давом этади ва бундан ташқари қўшимча равишда назарий ўқув курслар режалаштирилган.

ХХХХ

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 6 июль куни БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессияси раиси Волкан Бозкирни ҳамда БМТнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Хелена Фрейзерни қабукл қилди.

Ўзбекистон президенти ва БМТ вакили Афғонистондаги вазиятни тартибга солиш масалалари муҳокама қилишди

Шавкат Мирзиёев ва БМТ вакили учрашувида Марказий Осиё минтақасини иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, гендер тенглик ва ёшларни қўллаб-қувватлаш масалалари ҳамда Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан тартибга солиш масалалари муҳокама қилинди деб хабар берган Спутник

Волкан Бозкир халқаро майдонда, энг аввало, БМТда Ўзбекистоннинг нуфузи ортиб бораётгани, давлатимиз раҳбарининг глобал ва минтақавий ташаббуслари халқаро ҳамжамият томонидан кенг қўллаб-қувватланаётганини алоҳида таъкидлади.

ХХХХ

Ўзбекистон республикасидаги жамоат жойларида ҳижобга тақиқ бекор қилинди.

Ўзбекистондаги жамоат жойларида ҳижоб кийишга қўйилган тақиқ бекор қилинди

РИА Новости ахборот агентлигининг хабар қилишича, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев  "Виждон эркинлиги  ва диний ташкилотлар тўғрсидаги"  қонуннинг янги ва ўзгартирилган таҳририни  эълон қилди ва унинг асосида мамлакатнинг жамоат жойларида ҳижоб ва бошқа диний кийимлар кийишни тақиқловчи қонун бекор этилади .

Хабарга биноан   ислоҳ этилган бу қонунда  Ўзбекистонда диний ташкилотларни расмий рўйхатдан ўтказиш жараёни осонлаштиради.

Ўзбекистондаги " Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар" тўғрисидаги  ислоҳ этилган қонунга мувофиқ мамлакатда диний ташкилотларнинг ёпилиши фақат суд қарори билан мумкин бўлади.

ХХХХ

Жаҳон банки глобал иқтисодиёт 2020 йилда 3,5 фоизга тушиб кетганидан кейин жорий йилда 5,6 фоизга кўтарилишини башорат қилиб, Марказий Осиё (МО) мамлакатларида эса ўсиш йилига 3,7 фоиз бўлишини таъкидлаган.

Ўзбекистон республикаси инвестиция жалб қилиш бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди

Энг йирик иқтисодий ўсиш Ўзбекистон (+4,8 фоиз) ва Тожикистонда (+5,3 фоиз) бўлиши кутилмоқда. Ўз навбатида, ўсиш Қозоғистонда 3,2 фоизни, Қирғизистонда эса 3,8 фоизни ташкил этиши мумкин. Умуман олганда, халқаро институционал компаниялар мутахассислари инвестицияларни жалб қилиш Марказий Осиёдаги инқироздан кейин иқтисодиётни тиклашнинг асосий омили эканини таъкидламоқда. Шундай қилиб, инвестицион жозибадорлик мамлакатлар ривожланишида асосий роль ўйнайди.

Қалампир сайтининг хабар қилишича, 2019 йилги коронавирус туфайли юзага келган инқирозгача тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар (ТХИ) оқими барча МО мамлакатларида ижобий динамика кўрсатди ва ўсиш суръатлари умуман дунёга қараганда юқори бўлди. Шундай қилиб, 2019 йилда МО мамлакатларига қилинган ТХИнинг умумий ҳажми қарийб 10 фоизга ошиб, 32,2 миллиард АҚШ долларини ташкил этганди. Қайд этиш керакки, ушбу даврда тўғридан-тўғри инвестицияларнинг оқими бутун дунёда атиги 3 фоизга ошди. 2020 йилда эса коронавирус туфайли вужудга келган иқтисодий муҳит сабаб МОга қилинган ТХИнинг ҳажми сезиларли камайиб, 20,7 миллиард АҚШ долларига тенг бўлди.