Тошкентда Шавкат Мирзиёев Татаристон президенти бошчилигидаги делегация билан учрашди
(last modified Wed, 12 Oct 2022 05:36:25 GMT )
октябр 12, 2022 10:36 Asia/Tashkent
  • Тошкентда Шавкат Мирзиёев Татаристон президенти бошчилигидаги делегация билан учрашди
    Тошкентда Шавкат Мирзиёев Татаристон президенти бошчилигидаги делегация билан учрашди

Кеча Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Татаристон президенти Рустам Минниханов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Шавкат Мирзиёев ва Рустам Минниаханов учрашувида Татаристон билан амалий шерикликни кенгайтириш ва иқтисодиётнинг устувор тармоқларида қўшма инновацион лойиҳаларни илгари суриш масалалари кўриб чиқилган. Етакчи корхона ва компаниялар ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг илк натижалари мамнуният билан қайд этилган.

Ўзбекистон ва Татаристон республикаси раҳбарлари учрашувида, Тошкент вилоятидаги «Чирчиқ» кимё-индустриал технопарки доирасида кооперация кўлами кенгайиб бораётгани, хусусан, 16 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилаётгани таъкидланган.

Бундан ташқари қабул қилинган «йўл харитаси»га мувофиқ машинасозлик тармоғида, янги турдаги кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш борасида, кичик тоннажли кимё ва нефтни қайта ишлаш, аграр саноат, IТ соҳаларида кооперацияни кучайтириш ва лойиҳаларни илгари суриш истиқболлари муҳокама қилинган.

Ўзбекистон  республипкаси ҳудудларида, айниқса Жиззах ва Тошкент вилоятларида қўшма бизнес лойиҳаларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилган. Шунингдек Таълимга оид, техник ихтисосликлар бўйича кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш борасидаги дастурларни амалга оширишга келишиб олинган.