Афғонистонни ҳарбий база сифатида фойдаланаётгани учун Американи "Толибон"огоҳлантирди
(last modified Sun, 30 Sep 2018 13:26:40 GMT )
сентябр 30, 2018 18:26 Asia/Tashkent
  • Афғонистонни ҳарбий  база сифатида фойдаланаётгани учун  Американи

“Толибон" гуруҳи Вашингтон ҳукуматига Афғонистондан ҳарбий база сифатида фойдаланиш рухсатини бермасилигини маълум қилди.

"Толибон" радикал гуруҳи Афғонистонда жойлашган ҳарбий кучларга хитобан деди: "Биз ишғолгар кучларга шум ва шайтоний мақсадлари учун Афғонистон юртидан фойдаланишларига йўл қўймаймиз."

"Толибон" гуруҳи ўзининг баёнотида Америка ва НАТО ҳам яқин кунларда ҳарбий ва сиёсий мағлубиятларга юзмаюз  бўлиб, собиқ Шўролар  Иттифоқига ўхшаш ҳолат билан дучор бўлишини таъкидлаган.

Мазкур террорчи гуруҳ Афғонистон халқини ҳам низо ва ихтилоф солувчи омиллардан ҳушёр бўлишга ва уларга қарши курашишга  чақирган.

Сиёсий доираларда таъкидланишича, "Толибон" радикал гуруҳи шундай бир ҳолда Американи огоҳлантирмоқдаки, Афғонистонда хорижий кучларнинг жойлаштирилишига  ушбу террорчи гуруҳнинг ўзи сабаб бўлган. Зеро Америка ва НАТОнинг ҳарбий  кучлари Афғонистонда хавфсизлик ва суботни таъминлаш учун террорчилик  гуруҳларга  қарши  кураш олиб боришаётганини ва то  радикал гуруҳлар ушбу суботсизликларни яратишар экан, уларнинг ҳозирлиги мазкур мамлакатда давом этишини урғулашди. Ҳолбуки Афғонистонда нотинчлик ва суботни доимий равишда бузиб келаётган гуруҳ "Толибон" террорчилик гуруҳи ҳисобланади.

Бунга илова, "Толибон" террорчилик гуруҳи шундай бир ҳолда Амеракани огоҳлантирмоқдаки,  ўттан кунлар давомида турли минтақаларда ушбу радикал гуруҳ ва Америка ҳарбийлари ўртасида  яширинча музокаралар олиб борилгани ҳақда  аниқ маълумотлар мавжуд. АҚШ толибонлар билан музокаралар  ўтказиш ва Афғонистон ишлари бўйича Залмай Халилзодни махсус вакили сифатида тайинлаган.

Афғонистонда "Толибон" террорчилик гуруҳининг  Америка билан яширинча музокаралар олиб боргани кескин танқидлар билан юзмаюз бўлган. Шу сабабдан охирги вақтларда ушбу радикал гуруҳ айрим огоҳлантиришлар билан ўзини  Афғонистонгда ишғолгарликларга  қарши эканлигини кўрсатишга уринмоқда.

Афғонистон сиёсий масалалари бўйича таҳлилчи Саййид Абдулмуқаддам Амин бу борада қуйидаги фикрларни баён этган: " Американинг Афғонистондаги дастури шаффоф эмас. Америкаликлар мазкур мамлакатнинг турли минтақаларида "Толибон" ва эндиликда "ИШИД" терррорчилик гуруҳининг борлиги сабабли Афғонистонда ҳозирликлари давом этишини баён этишади. Бироқ уларга қарши  ҳал этувчи ҳужумни амалга оширмаяптилар."

Афғонистон халқига кўра, "Толибон" гуруҳининг миллий бир гуруҳ  ва мамлакат манфаатини ҳимоялаш  учун кураш олиб бораётгани бобидаги изҳоротлари ёлғон ва қуруқ бир иддаодир. Зеро ушбу гуруҳ аъзолари Афғонистонда янги инқироз ва нотинчликларни  юазага келтириб, нафақат Кобул ҳукуматининг хорижий сармояларни жалб этиш ҳамда  иқтисодий ва ижтимоий  шароитни яхшилашга қаратилган дастурларига тўсиқлик яратмоқда,балки биродаркушлик номини олган ички урушнинг давом этишига сабаб бўлмоқда.

Афғонистон собиқ президенти Ҳомид Карзайга кўра, "Толибон" гуруҳи мамлакат манфаатлари учун, балки бошқа мамлакатлар учун Афғонистонда урушмоқда. Биз "Толибон" гуруҳи аъзоларига бошқа биродар деёлмаймиз. Буларнинг барчасига қатъий назар Афғонистон халқи мавжуд муаммолардан  умидсиз бўлиб, келажакни қўлдан бой бермасликлари лозим."

Ҳар ҳолда Афғонистон халқи қирқ йилдан кўпроқ вақт давомида бўлаётган уруш ва қонтўкишлардан чарчашган ва "Толибон" гуруҳи аъзоларидан ҳам тинчлик жараёнларига қўшилишларини исташади. Айнан ушбу ҳолатда Афғонистонда бегоналарнинг дахолатлари якун топади ҳамда ҳукумат ва халқ мамлакатни ҳозирга пайтда мавжуд бўлган  турли инқирозлардан олиб чиқишга имкон топади. Аксҳолда "Толибон"  гуруҳининг Афғонистонда олиб бораёган фаолиятлари халқ олдида нафратланарли бўлиб  қолаверади.

 

 

 

 

 

Ёрлиқ