Суриядаги ўзгаришларнинг сўнгги хабарлари. Дамашқ қулашидан Сурия мухолифати позицияларигача /1/
(last modified Sun, 08 Dec 2024 09:59:10 GMT )
декабр 08, 2024 14:59 Asia/Tashkent
  • Суриядаги ўзгаришларнинг сўнгги хабарлари. Дамашқ қулашидан Сурия мухолифати позицияларигача /1/
    Суриядаги ўзгаришларнинг сўнгги хабарлари. Дамашқ қулашидан Сурия мухолифати позицияларигача /1/

Суриянинг қуролли мухолифати бу мамлакат пойтахти Дамашқ шаҳрини эгаллаб олди ва шундан кейин ахборот манбалари Сурия президенти Башор Асаднинг бу мамлакатни тарк этганини эълон қилди.

*  Бугун эрталаб ОАВлари Сурия президенти Башор Асадни Сурияни тарк этгани ва қуролли гуруҳларни бу мамлакат пойтахти Дамашққа етиб келгани ҳақида хабар тарқатди.

*  Дамашқ қуролли мухолифат томонидан назоратга олинган Дамашқ халқаро аэропортидаги барча парвозлар тўхтатилди ва бу аэропорт ходимлари жўнаб бошқа жойга кетган.

*  Қуролли гуруҳларга алоқадор ОАВлари Сурия радио ва  телевиденияси биносига кириб буни назоратга олганликларини билдирди.

*  Хабар манбалари Сурия мухолифати бу мамлакат фуқароларининг Дамашққа шимолдан боришга рухсат бермаётганини эълон қилди.

*  Сурия мухолифати ҳам Ҳомс шаҳрининг тўлиқ қўлга киритганини эълон қилди.

* Сурия мухолифати Дамашқдаги Сайидноё қамоқхонасидан маҳбуслар қочиб кетганини хабар қилди. Сурия мухолифати  Риф Дамашқдаги Адра марказий қамоқхонаси эшиклари барча маҳбуслар учун очиқлганнини эълон қилди.

*  Аж-Жулоний номи билан танилган Аҳмад Аш-Шаръ ўз қўмондонлиги остидаги қуролли кучлардан Сурия  марказлари ва давлат муассасааларига яқинлашамасликни сўради ва ҳокимият расман ўтказилгунига қадар собиқ бош вазири ишлар бошқаруви билан шуғуананишни буюрди.

*  Сурия Бош вазири Муҳаммад Аж-Жалолий қуролли гуруҳлар бу мамлакат пойтахти Дамашқни назорат остига олганидан сўнг, ҳокимият тинч йўл билан ўтказилганини эълон қилди.  Аж-Жалолий сўзларининг бошқа қисмида Сурия фуқаролари давлат мулкига зарар етказмасликлари керак. Сурия халқи ҳар қандай қарор қабул қилмасин. ҳукумат ҳамкорлик қилишга тайёр деб аниқлик киритди.