Сурия хабарлари 1- Сионистик режимнинг ҳаво ҳужумлари оқибатида Дамшқда кенг қамоқли ёнғин содир бўлди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i95028-Сурия_хабарлари_1_Сионистик_режимнинг_ҳаво_ҳужумлари_оқибатида_Дамшқда_кенг_қамоқли_ёнғин_содир_бўлди
Сионистик режим армиясининг авиазарбалари оқибатида Сурия прйтахти Дамашқ шаҳрида кенг қамровли ёнғинлар юз берди.
(last modified 2026-01-08T05:52:19+00:00 )
декабр 10, 2024 09:49 Asia/Tashkent
  • Сурия хабарлари 1- Сионистик режимнинг ҳаво ҳужумлари оқибатида Дамшқда кенг қамоқли  ёнғин содир бўлди

Сионистик режим армиясининг авиазарбалари оқибатида Сурия прйтахти Дамашқ шаҳрида кенг қамровли ёнғинлар юз берди.

* ОАВ ҳам сионистик режим  армиясининг  Суриянинг божхона ва хавфсизлик бинолари жойлашган  Дамашқнинг хавфсизлик минтақасига авиазарбалар берганини тасдиқлади.

* Сионистик режимнинг манбалари ҳам  бу режим армиясининг  Сурияга қарши янги ҳаракатларида  Суриянинг айрим ҳудудларини  ишғол қилганини хабар қилди. Бу манбалар шунигдек,  сионистик режим армиясининг Ал-Ҳарамун ҳудудини босиб олгани ҳамда  олдинги чегара чизиғидан бир неча километр  ичкарига кириб,  Сурия ҳукумат армиясининг назорати остидаги Голан теппаликларнинг айрим ҳудудларига бостириб кирганини ҳам маълум қилди.

* Сионистик режим ОАВлари  бу режимни  келгуси кунларда Сурияга кетма-кет ҳужумлар уюштиршни мақсад қилганини ҳам хабар қилдилар. Бундан ташқари  сионистик режим бош вазири  террорчилар томонидан  Суриядаги ҳоким тузумни ағдарилганини  Тел-авив режими учун жуда муҳим ва янги имконият  ва фурсат сифатида баҳолаб айни пайтда  Сурия билан  1974 йилда имзоланган келишув барҳам топганини ҳам эълон қилди.

*  Ал-Жазира телеканали  ҳам террорчи гуруҳлар  томонидан  Суриянинг  шарқий ҳудудидаги Манбаж шаҳрини  босиб олинганини ҳам тасдиқлади.

* ОАВ шунингдек   Дамашқ шаҳри атрофидаги  Ҳазрат Зайнаб /с/ ҳарамлари атрофидан қилинган ўғирлаш видеосини тарқатдилар. Бу эса  Сурия мухолифат гуруҳининг аввлроқ  Суриядаги  ҳеч бир муқаддас макон ва диний жойларга нисбабат  ҳақорат ва ҳурматсизлик бўлмслигини  эълон қилгани билан бир пайтга тўғри келмиоқда.

* Суриядаги қуроллангана гуруҳлар  унсурлари  Дамашқ шаҳридаги Эрон Ислом  республикаси элчихонасига бостириб кириб  бу муассасанинг барча  мол мулкини талон- тарож қилдилар.

* Эрон ТИВ ҳам  Сурия ўзгаришларига нисбатан муносабатларидаги  баёнотида  Эрон Ислом республикасининг  Суриянинг  бирлик, миллилй ҳокимият ва суверениети ва яхлитигини эҳтиром қилишга асосланган  прнсипиал  позицияларини эслатиб,  Суриянинг келажаги хусусида қарор чиқариш ва бу мамлакат тақдирини белгилаш фақат бу мамлакат ахалқи зиммасидадир ва бошқа томонлар ва давлатлар  унга арлашмаслиги керак  деб таъкидлади.

Суряи хабарлари 2- Эрон президенти: Сурия халқи ўз мамлкати келажаги хусусида қарор чиқариши керак/ Туркия қуролланган гуруҳ ва АҚШ ўртасида воситачилик қилмоқда