Америка Сурияда террорчиларни ишга олмоқда
-
Америка Сурияда террорчиларни ишга олмоқда
Оммавий ахборот воситалари чоршанба куни огоҳ манбаларига таяниб хабар қилишича, америкалик ҳарбийлар 20 кун олдин Ҳўмс вилоятининг Рукбон лагерида ерли аҳолини ва ёшларни 600 долларли ойлик билан қизиқтириб ишга жалб қилиш учун кенг кўламли лойиҳани бошлаб юборган
Оммавий ахборот воситаларининг эълон қилишича, Америка давлати Сурияда террорчиларни олти юз доллар ойлик билан ишга олмоқда.
Сурия оммавий ахборот воситалари чоршанба куни огоҳ манбаларига таяниб хабар қилишича, америкалик ҳарбийлар 20 кун олдин Ҳўмс вилоятининг Рукбон лагерида ерли аҳолини ва ёшларни 600 долларли ойлик билан қизиқтириб ишга жалб қилиш учун кенг кўламли лойиҳани бошлаб юборган.
Мазкур ёшлар америкалик ҳарбийларнинг формасини кийиб олиб, Танф лагерида ҳарбий тайёргарликдан ўтишади. Спутник ахборот агентлиги ҳам бу ҳақда шундай ёздики, Америка томонидан кўрилаётган ушбу чоралар шуни кўрсатмоқдаки, Вашингтон ўз ҳарбий кучларини Суриядан олиб чиқиб кетиш ўрнига, ушбу мамлакатда янада мустаҳкам ўрнашиб олмоқчи.
Айрим оммавий ахборот воситалари ҳам шундай маълум қилишдики, Америка ушбу ёшлардан Танф ва Рукбон лагерининг атрофида ўзининг ҳарбий базаларини ҳимоя қилиш мақсадини кўзламоқда.