Толибон ҳужумида америкалик генерал яраланди
октябр 22, 2018 19:22 Asia/Tashkent
Америка Қўшма Штатлар армияси генерали Жеффри Смайли «Толибон» ҳаракати жангариларининг Афғонистондаги ҳужуми пайтида жароҳат олган. Бу ҳақда Fox News хабар берди.
Пентагон ходимининг телеканалга тасдиқлашича, ҳарбий хизматчи ҳақиқатдан ҳам яраланган. Бироқ, у воқеа ҳақида батафсил маълумот бермади.
Таъкидланишича, Смайли ҳозирда жароҳат олганидан сўнг тикланмоқда. У Қандаҳор губернатори қароргоҳига толибларнинг ҳужуми пайтида яралангани айтилади.