октябр 21, 2020 15:44 Asia/Tashkent
  • 80 нафар афғонистонлик хавфсизлик кучлари ўлдирилди
    80 нафар афғонистонлик хавфсизлик кучлари ўлдирилди

Тахор вилоятида Толибон гуруҳининг ҳужумида 80 нафар Афғонистон хавфсизлик кучлари ўлдирилди.

Шафақно ахборот агентлигининг хабар қилишича,  кеча Толибоннинг кўп сонли кучлари   Тахор вилоятидаги Баҳорак ва Хожа Ғор туманларидаги афғон хавфсизлик кучлари позициялариг аҳужум қилиб улардан 80 нафарини қатл этдилар.

Бу ҳужумда ўнлаб нафар хавфсизлик кучлар жароҳатланган.

Хабарда айтилишча, ҳужумда  Тахор вилояти хавфсизлик қўмондонларидан бири Розмуҳаммад Дурандеш ҳам ўлдирилган.

Сўнгги хабарларга биноан бу минтақада уруш ҳозирга қадар давом этмоқда ва афғон расмийлари бу тўқнашувларарга муносабат билдиришмаган.

Қатардаги музокараларни давом этишига қарамай Афғонистонда уруш янада кўпайган ва бу эса халқ, расмийлар ва парламент вакилларининг қаттиқ хавотирга солган.

 

Ёрлиқ