Афғонистон жанубида Толибон гуруҳининг 200 жангарилари йўқ қилинди
-
Афғонистонда 200 нафар Толибон жангарилари йўқ қилинди
Афғонистон жанубида давлат ҳарбий кучларининг операциялари жараёнида 200 нафар Толибон жангарилари ҳалок бўлди.
Кобулдан Эрон телерадиокомпанияси мухбирининг хабар қилишича, бугун Афғонистон мудофаа вазирлиги мамлакат жанубидаги Қандаҳор вилоятиниг Арғандоб туманида ўтказилган амалиётларни якунланганини баён этиб, бу амалиётда Толибон гуруҳининг 200 нафар жангарисини ўлдирилгани ва яна 106 нафарини жароҳатлангани эълон қилди.
Сўнгги ҳафта ичида Толибон жангарилари томонидан кўп ва ҳужумларга учраб келаётган Арғандоб тумани энди Толибонлар ишғолидан озод қилинганлигини Афғоинстон мудофаа вазирлиги маълум қилган.
Ўтган ҳафта шунингдек Арғандоб туманидаги уруш ва можаролар туфайли 7 мингга яқин оила кўчирганди ва улар энди қайтиб уй манзилларига келишмоқда.
Бошқа хабарга кўра, Афғонистон шарқидаги Пактиё вилоятидаги афғон ҳарбийларини постига худкуш автомашинаси ҳужумига учради ва бу ҳужумда давлат кучларининг 2 нафар ҳалок бўлиб, яна 2 нафар жароҳатланди.
Эслатиб ўтамиз, Афғонистонда уруш ва можароларни тўхтатиш учун Кобул ҳукумати ва Толибон гуруҳи ўртасида тинчлик музокараларни Қатар пойтахти Доха шаҳрида 12 сентябрь бошланган, аммо ҳозирча тоомнлар бирон келишувга эриша олмаган.